Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровга ЮНЕСКО 43-сессияси муносабати билан йўллаган табриги учун раҳмат айтди
Давлат раҳбари ЮНЕСКО Бош конференциясининг Самарқандда ўтказилгани Марказий Осиё учун умумий ютуқ эканини таъкидлади ва Қирғизистон билан қариндошлик ришталари янада мустахкамланишига ишонч билдирди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти Садир Жапаровга ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси очилиши муносабати билан юбoрган табригига жавоб хати йўллади. Давлат раҳбари мазкур йирик тадбирда Қирғизистон делегациясининг иштирок этгани учун миннатдорлик билдирди.
Мактубда Президент Мирзиёев ЮНЕСКОнинг Бош конференцияси 40 йилдан сўнг илк бор Париждан ташқарида, қадимий Самарқанд шаҳрида ўтказилаётгани минтақa учун умумий ютуқ экани, ушбу жараён Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи ортиб бораётганини эътироф этган илиқ фикрларни юксак қадрлашини таъкидлади.
Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари конференция доирасида илгари сурилган ташаббуслар ва қабул қилинадиган қарорлар таълим, фан ва маданият соҳаларида глобал ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб беришига ҳамда давлатлар ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга ишонч билдирди.
“Ишончим комилки, ўртамиздаги чин қариндошлик муносабатларининг тобора мустаҳкамланиб бораётгани, шунингдек, бўлажак олий даражадаги мулоқотларимиз стратегик ҳамкорлигимизни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади”, — дейилади мактубда.








