Спорт

Исломбек Исмоилов U-17 терма жамоаси билан фаолиятини якунлади

U-17 терма жамоаси бош мураббийи Италияга қарши ўйиндан сўнг жамоа билан фаолиятини якунлаганини ва жамоа ҳам расман тарқатилганини эълон қилди - янги таркиб 2026 йилда шаклланади.

Исломбек Исмоилов U-17 терма жамоаси билан фаолиятини якунлади

 

U-17 футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг нимчорак финал босқичида Италия терма жамоасидан (2:3) мағлубиятга учраган учрашувдан сўнг, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов жамоа билан фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

 

Исмоиловнинг айтишича, U-17 терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати ушбу ёш тоифасидаги сўнгги босқич бўлиб, жамоа бугунги натижа билан ўз фаолиятини расман тугатди. Шу муносабат билан мураббийлар штаби, футболчилар ва техник ходимлар терма жамоа таркибидан кетишди.

 

“Бугун биз Жаҳон чемпионатидаги иштирокимизни якунладик. Шу билан бирга, 3 йил давомида юрагим билан хизмат қилган U-17 терма жамоамизнинг ҳам фаолияти ниҳоясига етди”, — деб ёзди Исмоилов ўзининг расмий саҳифасида.

 

Шунингдек, мураббий учрашув давомида юзага келган айрим вазиятларга изоҳ берар экан, футболчиларнинг майдонда провокацияга берилиб қолганини эслатиб ўтиб, ўйин олдидан берилган кўрсатмалар қайта-қайта таъкидланганини, бироқ айрим футболчилар барибир бунга амал қилмаганини айтди.

 

Унинг таъкидлашича, профессионаллик талаблари асосида берилган огоҳлантиришларга қарамай, айрим футболчиларнинг ҳиссиётларга берилиши жамоадошларини қийин аҳволга солиши мумкин.

 

Бундан ташқари, мураббий ўйинда бир неча футболчиларнинг сирпаниб кетгани бўйича саволларга жавоб берди. Исмоилов бунга айрим футболчиларнинг нотўғри турдаги — пластик тишли бутсалардан фойдалангани сабаб бўлганини маълум қилди.

 

“Ҳар хил майдон шароити учун футболчиларда камида 2–3 турдаги бутса бўлиши кераклигини доимо уқтириб келганмиз. Бунга қарамай, айрим футболчилар буларга амал қилмаган. Футболда майда деталь бўлмайди”, — деди Исмоилов.

 

U-17 жамоасининг янги авлоди 2026 йилдан бошлаб шакллантирилади ва у ҳозирда Сергей Чигодаев бошчилигидаги U-16 терма жамоаси асосида тузилади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.