Спорт

Россиялик теннисчи энди халқаро мусобақаларда Ўзбекистон байроғи остида иштирок этади

Полина Кудерметова расман спорт фуқаролигини ўзгартирди.

Россиялик теннисчи энди халқаро мусобақаларда Ўзбекистон байроғи остида иштирок этади

 

Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабар беришича, россиялик профессионал теннисчи Полина Кудерметова расман спорт фуқаролигини ўзгартириб, энди халқаро мусобақаларда Ўзбекистон байроғи остида иштирок этади. Полинанинг янгиланган миллий белгилари Халқаро теннис федерацияси (ITF) ва Аёллар теннис ассоциацияси (WTA) расмий сайтларидаги профилида акс этган.

 

Федерация маълумотига кўра, Кудерметова WTA рейтингида 104-ўринда туриб, энг ёрқин ва истиқболли теннисчиларидан бири ҳисобланади. Карьерасидаги энг юқори яккалик рейтинги 2025 йил 14 апрелда 54-ўринга тенг бўлган. У профессионал майдонда якка баҳслар бўйича 4 та ИТФ, жуфтлик баҳсларида эса 4 та ITF титулини қўлга киритган ва ITF World Tennis Tour турнирларида мунтазам равишда юқори натижалар кўрсатиб келади.

 

Полинанинг 2025 йилдаги ютуқлари:

 

  • WTA 500 Brisbane (2025) — финалга чиқиш, ярим финалда Анжелина Калининани 6–4, 6–3 ҳисобида мағлуб этиб, ўз карерасидаги энг йирик турнир финалига йўл олди.
  • Даря Касаткина устидан ғалаба (2025) — рейтинги юқори бўлган Даря Касаткинани мағлуб этиб, илк бор WTA топ-100 талигига кирди.
  • WTA турнирларида чорак финал ва ярим финал босқичлари — Сеул ва Мерида каби турнирларда юқори натижаларни қайд этди.
  • WTA 1000 China Open — Пекиндаги турнирда иккинчи босқичга чиқиб, Маддисон Инглисни 7–5, 7–6(9–7) ҳисобида мағлуб этди.

 

  • ITF турнирлари — асосий ютуқлар
  • W50 Indore (2024) — чемпион
  • W40 Astana (2023) — чемпион

 

Шу билан бирга W25 Jerusalem, W25 Istanbul, W25 Raanana ва W15 Казан каби турнирлар ғолиби бўлган.

 

Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати таъкидлаганидек, Полина Кудерметова бундан аввал ҳам Казан ва Анталияда унвонларни қўлга киритиб, ҳар хил қопламаларда — хусусан ҳард ва грунтда — барқарор натижа кўрсатган.

 

Федерация хабарига кўра, Полинанинг Ўзбекистон таркибига қўшилиши аёллар тенниси ривожи учун муҳим қадам бўлиб, миллий терма жамоа учун йирик халқаро стартлар олдидан жиддий кучайиш сифатида қабул қилинади. У Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишни танлаган бешинчи теннисчи бўлиб, буни олдин Камилла Раҳимова, Мария Тимофеева, Александра Бармичева ва Лайма Владсон фуқаролигини ўзгартирган эди.

 

Полина Кудерметованинг қарори Ўзбекистон теннисининг халқаро майдондаги нуфузини оширади ва миллий терма жамоага янги имкониятлар яратади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Россиялик теннисчи энди халқаро мусобақаларда Ўзбекистон байроғи остида иштирок этади | Zamon.uz