Жаҳон

Молдова ҳам МДҲдан чиқишга ҳаракатларни бошлаб юборди

Ташқи ишлар вазирга кўра, эҳтимол февраль ойи ўрталарига қадар ҳукумат даражасидаги жараёнларни якунлаши мумкин.

Молдова ҳам МДҲдан чиқишга ҳаракатларни бошлаб юборди

 

Молдова ташқи ишлар вазири Михай Попошой “Radio Moldova” эфирида давлатнинг МДҲ аъзолигига асос бўлган битимларни бекор қилиш жараёни бошлангани ва яқин вақт ичида Парламентга тақдим этилиши ҳақида гапирди.

 

Унинг айтишича, ҳозирда вазирлик МДҲни ташкил этувчи асосий ҳужжатларни бекор қилиш (денонсация қилиш) устида ишламоқда. Гап 1993 йил 22 январда Минскда имзоланган МДҲ низоми, 1991 йил 8 декабрдаги МДҲни тузиш тўғрисидаги битим, шунингдек 1991 йил 22 декабрдаги унга илова ҳақида бормоқда.

 

“Бу шуни англатадики, Молдова Республикаси расман МДҲ аъзоси бўлмайди. МДҲда бўлишимизнинг асосини ташкил этган ушбу учта асосий битимни бекор қилиш бизга шуни айтиш ҳуқуқини беради-ки, ҳуқуқий нуқтайи назардан… чунки амалда биз анчадан бери иштирокимизни деярли тўхтатган эдик, бироқ ҳуқуқий жиҳатдан ҳали ҳам у ерда эдик. Ушбу учта фундаментал битим бекор қилингач, Молдова Республикаси расман МДҲ таркибига кирмайди. Бу жараён аллақачон бошланган, биз яқинда бундай қарор қабул қилдик, келишув жараёни ишга туширилган”, — деди Михай Попшой.

 

Вазирга кўра, эҳтимол февраль ойи ўрталарига қадар ҳукумат даражасидаги жараёнларни якунлаши мумкин.

 

"Биз бу жараённи Ташқи ишлар вазирлигида бошладик ва ҳужжатларни келишув учун юбордик. Битимларнинг бир қисми, агар улар Европа маконига интеграциямизга зид бўлмаса ва муайян фойда келтирса, уларни бекор қилишга ҳеч қандай асос йўқ. Аммо ҳуқуқий жиҳатдан, жуда яқин вақт ичида, Молдова Республикаси расман МДҲ аъзоси бўлмайди”, — дея қўшимча қилди вазир миллий радиода.

 

Михай Попшойнинг сўзларига кўра, Молдова Республикаси МДҲ билан жами 283 та битим имзолаган, шулардан 71 таси бекор қилинган, тахминан 60 таси эса бекор қилиш жараёнида.

 

Маълум бўлишича, Молдованинг МДҲ билан битимларини бекор қилиш жараёни 2022 йил февраль ойида Россиянинг Украинага бостириб киришига кўп ўтмай бошланган.

 

Ўтган йил охирида Парламент Россия Федерацияси билан маданий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ҳам бекор қилди, бу эса Кишинёвдаги Россия Фан ва Маданият Марказининг ёпилишини англатади.

 

Ўшанда Маданият вазири Кристиан Жардан шундай деган эди: “Россия Маданият Маркази аслида маданий марказ эмас эди, у Молдова Республикасининг суверенитетини заифлаштиришга қаратилган фаолиятлар олиб борилган ниқоб остидаги марказ бўлган”.

 

Маълумот учун ҳозирги вақтда МДҲга 9 та давлат жумладан, Арманистон Озарбайжон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва Молдова аъзо. Туркманистон ташкилотга кузатувчи мақомида иштирок этади.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

custom img

Россияда икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида юргани учун депортация қилинади

Шунингдек, уларга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

custom img

Эрон “Макка келишуви”га қўшилиш таклифини олди

Теҳрон минтақада умумий “хавфсизлик соябони” яратилишини ижобий баҳоламоқда.

custom img

"Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб, ўпиши тўғри иш эмас" — Тоқаев

Қозоғистон Президенти эркаклар, хусусан, ҳарбийлар ўртасида қучоқлашиш одатини танқид қилди.

custom img

Омскда қурилишдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида жами тўрт киши, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлган.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"