Жаҳон

Трамп гренландияликларнинг ҳар бирига 1 миллион доллардан таклиф қилди

Гренландия аҳолисига АҚШга қўшилишни қўллаб-қувватлаш эвазига ҳар бир фуқарога молиявий рағбат берилиши мумкин.

Трамп гренландияликларнинг ҳар бирига 1 миллион доллардан таклиф қилди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Гренландия бўйича илгари сурилган “аср келишуви” ташаббусини янгича талқинда қайта кўриб чиқди. Унга кўра, агар Гренландия аҳолиси Қўшма Штатларга қўшилишни қўллаб-қувватласа, оролнинг ҳар бир фуқаросига бир миллион доллар миқдорида молиявий рағбат берилиши мумкин.

 

Daily Mail нашрининг хабар беришича, Гренландия аҳолиси сони тахминан 57 минг кишини ташкил этади, шундан 40 мингдан ортиғи сайлов ҳуқуқига эга. Таклиф барча аҳолига тааллуқлими ёки фақат сайловчиларгагина қаратилганми — ҳозирча аниқлик киритилмаган.

 

Гренландия халқига тўғридан-тўғри молиявий тўловлар амалга оширилиши ҳақидаги ғоя Оқ уй томонидан расман тасдиқланмаган. Бироқ Трамп маъмурияти илгари ҳам орол аҳолисини Даниядан ажралиб чиқиш ва АҚШ таркибига қўшилишга ундаш учун молиявий рағбатлантириш вариантларини муҳокама қилгани маълум. Ўша пайтда таклиф қилинаётган суммалар 10 минг доллардан 100 минг долларгача бўлган.

 

Гренландия расмийлари эса, орол сотилмаслигини бир неча бор қатъий таъкидлаб келмоқда. Уларнинг фикрича, Гренландиянинг келажаги фақат гренландияликлар ва Дания томонидан мустақил тарзда ҳал қилиниши лозим.

 

Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида сўзлаган нутқида Доналд Трамп Гренландия устидан назорат ўрнатишда куч ишлатиш режаси йўқлигини маълум қилди. Шунингдек, Гренландияни қўллаб-қувватлаган Европа давлатларига нисбатан жорий этилиши режалаштирилган тарифлар 1 февралдан кучга киритилмаслигини билдирди. Унинг айтишича, Гренландия ва умуман Арктика минтақаси бўйича келажакдаги келишувлар учун муҳим асос аллақачон шакллантирилган.

 

Трамп Қўшма Штатлар Гренландияни сотиб олиш масаласида яқин вақт ичида музокараларни бошлаш ниятида эканини ҳам қайд этди. У Американинг оролни ҳимоя қилиш борасида энг қулай стратегик позицияга эга эканини таъкидлаб, Гренландияни “катта ва гўзал муз бўлаги” деб атади. Трамп Иккинчи жаҳон уруши даврида АҚШ Гренландияни назорат қилганини, бироқ кейинчалик уни Данияга қайтарганини ва ҳозир бу қарордан афсусда эканини ҳам эслатиб ўтди.

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Қирғоқбўйи ҳудудларидан аҳоли кўчирилмоқда, денгиздаги нефть ва газ қазиб олиш фаолияти қисқартирилди.

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

АҚШ президенти Россия-Украина можаросини ҳал қилиш жараёни тезлашганини маълум қилди.

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

АҚШ президенти Эрон Америка талабларини қабул қилмаса, мамлакат йўқ қилиниши мумкинлигини айтди.

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Султанбековнинг аввалги судланганлиги бўйича ўталмаган жазо қисми ҳам ҳисобга олиниб, якуний жазо муддати 7 йил этиб белгиланди.

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

Ёши 15 дан кичик экани аниқланган фойдаланувчиларнинг аккаунтлари ёпилади.

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Хавфсизлик нуқтаи назаридан метронинг иккита линиясида ҳаракат вақтинча тўхтатилган.

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

«Таshkent Content Market» 50 дан ортиқ давлатдан 3 минг нафардан зиёд иштирокчини жамлаши кутилмоқда.

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Қирғизистон пойтахтида вафот этган турмуш ўртоғи ёнидан қабристон учун жойни олдиндан банд қилиш мумкин.