Украиналиклар Донбасснинг топширилишини ҳеч қачон кечирмайди — Зеленский

Украина президенти Донбасс ҳудуди бўйича келишувлар борасидаги позициясини маълум қилди.

Украиналиклар Донбасснинг топширилишини ҳеч қачон кечирмайди — Зеленский

 

 

Украина президенти Владимир Зеленский Ахios нашрига берган интервьюсида Донбасс ҳудуди бўйича келишувлар борасидаги позициясини маълум қилди. Президентнинг сўзларига кўра, Украина халқи Донбассдан қўшинларни бир томонлама олиб чиқиш ва минтақани Россияга топширишни назарда тутувчи ҳар қандай тинчлик келишувини рад этади.

 

“Ҳиссий жиҳатдан одамлар буни ҳеч қачон кечирмайди. Бу бизнинг мамлакатимизнинг бир қисми — ер, байроқ ва барча фуқаролар”, — дея таъкидлади Зеленский.

 

Украина раҳбари шунингдек, ҳудудий масалада ютуқга эришишнинг энг яхши йўли Россия Президенти Владимир Путин билан шахсий учрашув эканлигини яна бир бор қайд этди. Зеленский келажакдаги ҳар қандай келишув миллий референдум орқали тасдиқланиши кераклигини эслатди ва агар бу келишув фақат Донбассдан Украина қўшинларини олиб чиқишни назарда тутса, у суверенитет ва фуқаролардан воз кечиш сифатида қабул қилинишини айтди.

 

Ахios'га берган 37 дақиқалик телефон интервьюсида Зеленский шунингдек, АҚШнинг Вашингтондаги воситачилик саъй-ҳаракатлари давомида ўзига босим бўлмаганини ва у “осонгина таслим бўладиган одам эмаслигини” таъкидлади.

custom img

Украиналиклар Донбасснинг топширилишини ҳеч қачон кечирмайди — Зеленский

Украина президенти Донбасс ҳудуди бўйича келишувлар борасидаги позициясини маълум қилди.

custom img

Зеленский Лукашенкога қарши санкциялар жорий қилди

Чекловлар Беларус раҳбарининг Украинага киришини тақиқлаш, активларини музлатиш, савдо ва транзит операцияларини чеклаш, шунингдек, молиявий операцияларни амалга оширишни тақиқлашни ўз ичига олади.

custom img

Қирғизистондаги мадрасада Қамчибек Ташиевнинг соғлиғи учун дуо ўқилди

Аввалроқ Ташиев мамлакатни вақтинча тарк этгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Ташиевнинг юқори лавозимда ишловчи синфдоши ҳам ишдан олинди

Аввалроқ Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев ва яна 3 вазир лавозимидан олинган эди.

custom img

Макрон Навалний вафотининг икки йиллиги муносабати билан баёнот берди

Франция президенти унинг ўлими “атайлаб содир этилгани аён бўлди” дея таъкидлади.

custom img

Эмомали Раҳмон қаерда?

Сўнгги 10 кун ичида бирор марта ҳам давлат йиғилишларида иштирок этмаган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳақида ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлди.

custom img

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бир қатор давлат идоралари раҳбарларида ўзгаришлар бўлди.

custom img

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Герман Галущенко 15 феврал куни ҳибсга олинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Украиналиклар Донбасснинг топширилишини ҳеч қачон кечирмайди — Зеленский