Жаҳон

Санкт-Петербургда мигрантларнинг савдо соҳасида ишлаши тақиқланиши мумкин

Бунга январь ойи охирида “City Mall” савдо марказида юз берган қотиллик сабаб сифатида кўрсатилмоқда, гумондорлардан бири Ўзбекистон фуқароси бўлган.

Санкт-Петербургда мигрантларнинг савдо соҳасида ишлаши тақиқланиши мумкин

 

 

Санкт-Петербургда мигрантларга чакана ва улгуржи савдо дўконларида ишлашни тақиқлаш ташаббуси муҳокама қилинмоқда. Ушбу масала январь ойи охирида савдо марказида содир бўлган фожиадан сўнг кун тартибига чиққан.

 

Маълум қилинишича, воқеа “City Mall” савдо марказидаги Перекресток супермаркетида юз берган. Икки нафар қўриқчи ўғирликда гумон қилинган 24 ёшли мижоз билан тортишув жараёнида жисмоний тўқнашув юзага келган, оқибатда жабрланувчи шифохонага етказилган бўлсада, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

 

Россия Тергов қўмитаси мазкур ҳолатни гуруҳ бўлиб содир этилган қотиллик сифатида баҳолаган. Хабар қилинишича, қўриқчилардан бири Ўзбекистон фуқароси бўлиб, терговдан қочиб, қидирувга берилган.

 

Ташаббусни Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Ички ишлар вазирлиги Бош бошқармаси раҳбари Роман Плугин шаҳар парламентига тақдим этган йиллик ҳисоботида илгари сурган. Унинг таъкидлашича, айрим савдо тармоқлари мигрантларни расмий равишда бошқа лавозимларда ишга расмийлаштириб, амалдаги чекловларни четлаб ўтмоқда.

 

Ҳодиса ортидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан савдо тармоқларида иммиграция қонунчилигига риоя этилиши юзасидан текширувлар ўтказилган. Сўнгги рейдлар давомида 64 нафар ноқонуний мигрант аниқлангани маълум қилинган.

 

Шунингдек, амалдаги қонунчиликка кўра, чет эл фуқароларининг хусусий қўриқлаш компанияларида ишлаши тақиқланган. Янги қонун 2026 йил 1 сентябрдан кучга кириши режалаштирилган.

 

Плугин маълумотига кўра, 2025 йилда дўконларда лицензия асосида ишлаган беш мингга яқин ходим орасида ноқонуний ишлаётган мигрантлар ҳам бўлган. Шу муносабат билан чакана ва улгуржи савдо соҳасида меҳнат мигрантларини тўлиқ тақиқлаш ташаббуси ишлаб чиқилмоқда.

 

Қайд этилишича, Санкт-Петербургда визасиз давлатлардан — жумладан Ўзбекистон, Озарбайжон, Тожикистон, Молдова ва Украинадан келган мигрантларнинг такси ҳамда етказиб бериш хизматларида ишлашига нисбатан чекловлар аллақачон жорий этилган.

Украинага янги президент керак — Трамп

Украинага янги президент керак — Трамп

У Зеленскийни урушни тугатишга интилмаётганликда айблади.

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Зеленский Россиянинг ҳужумини АҚШнинг санкцияларни юмшатиш қарори билан боғлади.

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Қирғоқбўйи ҳудудларидан аҳоли кўчирилмоқда, денгиздаги нефть ва газ қазиб олиш фаолияти қисқартирилди.

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

АҚШ президенти Россия-Украина можаросини ҳал қилиш жараёни тезлашганини маълум қилди.

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

АҚШ президенти Эрон Америка талабларини қабул қилмаса, мамлакат йўқ қилиниши мумкинлигини айтди.

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Султанбековнинг аввалги судланганлиги бўйича ўталмаган жазо қисми ҳам ҳисобга олиниб, якуний жазо муддати 7 йил этиб белгиланди.

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

Ёши 15 дан кичик экани аниқланган фойдаланувчиларнинг аккаунтлари ёпилади.

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Хавфсизлик нуқтаи назаридан метронинг иккита линиясида ҳаракат вақтинча тўхтатилган.