Жаҳон

2025 йилда Россиядан 72 минг нафар мигрант депортация қилинган

Ички ишлар вазири қоидабузар мигрантларни янада кўпроқ аниқлаш учун қўшимча маблағ зарурлигини билдирди.

2025 йилда Россиядан 72 минг нафар мигрант депортация қилинган

 

2025 йил якунларига кўра, қонунбузарликлар содир этгани сабабли 72 минг нафар хорижий фуқаро Россия ҳудудидан депортация қилинган. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Владимир Колоколтсев маълум қилди.

 

Вазирнинг таъкидлашича, ушбу кўрсаткич ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан миграция соҳасида олиб борилган назорат ва профилактик чора-тадбирлар натижасидир. Мазкур маълумотлар Давлат Думасининг Хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш қўмитаси йиғилишида тақдим этилган.

 

Колоколтсев Ички ишлар вазирлиги мавжуд ресурслар доирасида ноқонуний фаолият юритаётган ва депортация қилиниши лозим бўлган шахсларни аниқлаш ишларини давом эттираётганини билдирган. Шу билан бирга, у бундай қоидабузарларни янада кенгроқ аниқлаш ва тегишли чораларни кучайтириш учун қўшимча молиявий маблағлар зарурлигини қайд этган.

 

Расмийларга кўра, миграция қонунчилигини бузган шахсларни аниқлаш, уларни рўйхатга олиш ва депортация қилиш жараёнлари давлат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қонун устуворлигини мустаҳкамлашга қаратилган.

custom img

Можтабо Хоманаийнинг соғлиғи яхши ва вазиятни назорат қилмоқда — Эрон ТИВ

Теҳрон Хоманаий ҳақида тарқалган соғлиғи билан боғлиқ миш-мишларни рад этди.

custom img

Эронда Али Хоманаий хотирасига бағишланган мотам тадбирлари ўтказилмоқда

Тадбирлар 10 апрелга қадар давом этади.

custom img

Ҳарбий жиноят: 250 одам қириб ташланди

Исроилнинг Ливанга қилган ҳужуми оқибатида 254 киши ҳалок бўлди. Ливанда миллий мотам куни эълон қилинди.

custom img

Чечен бўлинмалари Эрон учун жанг қилмайди — Рамзан Қодиров

Қодиров Эроннинг Форс кўрфазидаги мамлакатларга ҳужумини қоралаб, араб давлатлари билан “биродарлик” муносабатида эканини таъкидлади.

custom img

Исроилнинг Ливанга қилган ҳужумида Белгия ташқи ишлар вазирининг ўлишига бир бахя қолди

У ҳужумлар пайтида Ливан президенти билан учрашувда бўлган.

custom img

Исроилнинг Ливанга ҳужумлари 250 дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлди

Ливан бош вазири Исроилни “ҳимоясиз тинч аҳолига зарба беришда” айблади.

custom img

Эрон сулҳни бекор қилиши мумкин — ОАВ

Теҳрон Ливандаги вазият сабаб сулҳ шартларини қайта кўриб чиқмоқда.

custom img

Яқин Шарқ “олтин давр”га кириши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан икки ҳафталик сулҳни “дунё тинчлиги учун муҳим кун” деб баҳолади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"