Жаҳон

Россия ОАВларида Ўзбекистон Президентининг расмий самолёти “АҚШ ҳарбий самолёти” деб аталди

Вашингтондан парвоз қилган ва Россия ҳудуди орқали учган лайнер Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тошкентга қайтаётган расмий борти бўлган.

Россия ОАВларида Ўзбекистон Президентининг расмий самолёти “АҚШ ҳарбий самолёти” деб аталди

 

Россиянинг айрим Телеграм каналлари ҳамда бир қатор оммавий ахборот воситаларида АҚШдан ҳавога кўтарилиб, Россия ҳаво ҳудуди орқали парвоз қилган “номаълум Boeing 787” ҳақида турли тахминий хабарлар тарқатилди. Айрим нашрлар ушбу бортни “АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли самолёт” сифатида талқин қилган.

 

Очиқ манбаларда, жумладан парвозларни кузатиш сервисларидаги маълумотларга таянилган ҳолда, самолёт Вашингтон яқинидаги Эндрюс авиабазасидан учгани, Мурманск вилояти устидан Россия ҳаво ҳудудига киргани ва кейинчалик кузатув тизимларида тўлиқ акс этмагани ҳақида хабарлар берилган. Шунингдек, айрим манбаларда борт Қозоғистон чегараси томон йўл олгани қайд этилган.

 

Аслида эса мазкур лайнер Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг расмий самолёти бўлиб, давлат раҳбари АҚШга амалга оширилган ташриф доирасида “Тинчлик кенгаши”нинг биринчи саммитида иштирок этгач, Тошкентга қайтаётган бўлган.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳукумат делегациялари ва махсус рейслар кўпинча очиқ кузатув платформаларида тўлиқ ёки доимий равишда акс этмаслиги амалиётда кенг учрайдиган ҳолат ҳисобланади.

 

Очиқ манбаларга кўра, самолёт Вашингтон шаҳридан Тошкент вақти билан 00:12 да ҳавога кўтарилган ҳамда Канада, Гренландия, Европа давлатлари, Россия ва Қозоғистон ҳудудлари устидан парвоз қилиб, соат 12:14 да Тошкент шаҳрига етиб келган.

Украинага янги президент керак — Трамп

Украинага янги президент керак — Трамп

У Зеленскийни урушни тугатишга интилмаётганликда айблади.

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Зеленский Россиянинг ҳужумини АҚШнинг санкцияларни юмшатиш қарори билан боғлади.

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Қирғоқбўйи ҳудудларидан аҳоли кўчирилмоқда, денгиздаги нефть ва газ қазиб олиш фаолияти қисқартирилди.

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

АҚШ президенти Россия-Украина можаросини ҳал қилиш жараёни тезлашганини маълум қилди.

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

АҚШ президенти Эрон Америка талабларини қабул қилмаса, мамлакат йўқ қилиниши мумкинлигини айтди.

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Султанбековнинг аввалги судланганлиги бўйича ўталмаган жазо қисми ҳам ҳисобга олиниб, якуний жазо муддати 7 йил этиб белгиланди.

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

Ёши 15 дан кичик экани аниқланган фойдаланувчиларнинг аккаунтлари ёпилади.

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Хавфсизлик нуқтаи назаридан метронинг иккита линиясида ҳаракат вақтинча тўхтатилган.