Жаҳон

“Давлат хавфсизлик хизматининг обрўси собиқ СССР КГБ'си билан бир хил бўлиши керак”- Садир Жапаров

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитасида ислоҳотлар кутилмоқда. Жапаровнинг сўзларига кўра, мамлакатда янги Тергов қўмитаси тузилади. Орган президентга бўйсунади. “Қўмита вазир қўзғатган хом ишларни қабул қилмайди, адоласизликка дуч келаётган фуқароларимиз қамоққа ташланмайди”, - деди Жапаров Кабар’га берган интервюсида.

“Давлат хавфсизлик хизматининг обрўси собиқ СССР КГБ'си билан бир хил бўлиши керак”- Садир Жапаров

Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Кабар” ахборот агентлигига берган интервюсида хавфсизлик кучларини ислоҳ қилиш учун қатор ўзгаришлар тайёрланаётганини айтди. “Кабар” директори Медербек Шерметалиев дастлаб, президентдан Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг мавқейи ҳақида сўради. Журнаслитнинг айтишича, охирги пайтларда махсус хизмат кўп танқид қилинган. Ходимлар хизмат гувоҳномаларини ҳамма жойда олиб юришлари ва чекист номига доғ туширишлари ҳақида гаплар тарқалган. Жапаров саволга жавобан булардан хабардорлигини маълум қилди.

 

“Албатта, менда маълумот бор. Мен бу ҳақда дўстимни бир неча бор огоҳлантирганман. “Дўстим, Давлат хавфсизлик хизматининг обрўсини оширинг. У собиқ СССР КГБ'си билан бир хил обрўга эга бўлиши керак. Акс ҳолда, одамлар “маҳбуслар”га ўзларининг шахсий гувоҳномаларини кўрсатиб, уларни “Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари” деб аташ ҳолатлари учраб турибди. Келинг, бундай танқидлардан халос бўлайлик”, деб кўп марта айтганман”.

 

Шунингдек, Шерметалиев Жапаровга қўмитанинг айрим ходимлари ҳибсга олинаётгани, махсус хизматнинг истиқболи ҳақида саволлар билан юзланди. 

 

Шерметалиев:

-  Давлат хавфсизлик қўмитасининг айрим ходимлари қонунни бузганлик ва жиноят содир этганликда гумон қилиниб ҳибсга олинаётганини кўрмоқдамиз. Бу уларга жуда катта ваколатлар берилгани учун эмасми? Ахир, биз махсус хизматлар деярли барча соҳаларда, масалан, қурилиш, гўшт нархлари ва ҳатто интим хизматлар кўрсатувчи соҳаларда қонунбузарликларга қарши курашганини кўрдик-ку?

 

Жапаров:

-  Айнан улар “интим хизмат кўрсатганларга қарши кураш” ҳақидаги видеони эълон қилган куни уларга қўнғироқ қилиб: “дўстим, бу соҳани Ички ишлар вазирлигига беринг, бу уларнинг иши. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси даражасини туширманг”, дедим. Коррупсияга алоқадор ходимларга келсак, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда. Улар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш мумкин эмас.

 

Шерметалиев:

-  Яқинда Давлат хавфсизлик қўмитаси таркибидаги Чегара хизмати ва Хавфсизлик хизматини улардан ажратиб қўйдингиз. Давлат хавфсизлик қўмитасининг бўлажак ислоҳоти ҳақида батафсилроқ гапириб беринг. У қайси соҳаларда ишлайди? Иқтисодий жиноятлар ва коррупсияга қарши кураш вазифаси сақланиб қоладими ёки бошқа органга ўтказиладими?

 

Жапаров:

-  Хавфсизлик кучларида катта ислоҳот яқинлашмоқда. Мен бу ислоҳотни анча олдин бошлашни режалаштирган эдим. Бироқ, у турли сабабларга кўра қолдирилди. Давлат хавфсизлик қўмитаси ўз фаолияти билан шуғулланади: разведка, контрразведка, конституциявий тузумни ҳимоя қилиш, терроризм, экстремизм, бандитизм, гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш ва бошқа фаолият турлари. Улар бу соҳаларда тергов ваколатларини сақлаб қолади. Лекин иқтисодиётга аралашмайди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси нима билан шуғулланаётганини ёки унинг ходимлари кимлигини ҳеч ким билмаслиги керак. Ислоҳотдан сўнг, собиқ КГБ каби ҳақиқий махсус хизмат бўлади.

 

Ички ишлар вазирлиги ҳам фақат уларга бевосита тегишли вазифалар билан шуғулланмоқда. Вазирлик ўз соҳасига оид тергов ҳуқуқларини сақлаб қолади. Албатта, рўйхат тузилади ва кимга қайси ҳуқуқлар берилиши қонун билан тасдиқланади.

 

Янги Тергов қўмитаси тузилади. Барча тергов ишлари уларга ўтказилади. Бош прокуратура ва Ҳарбий прокуратура барчага нисбатан суд жараёни қўзғатилаётганини кузатиб боради.

 

Суҳбат давомида Садир Жапаров нима учун Тергов қўмитаси тузилаётгани ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди. Давлат раҳбариниг сўзларига кўра, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида ҳам, Ички ишлар вазирлигида ҳам тезкор-қидирув фаолияти ва терговчилар бор.

 

“Ҳамма нарсани битта вазир назорат қилади. Масалан, "тезкор ходим" ишлаяпти ва иш адолациз, масалан, кимдир “баҳона” билан ҳибсга олинмоқда.

 

Иш терговчига топширилганда, терговчи уни қабул қилишдан бош тортади ва "бу иш судда кўриб чиқилмайди" деб айтади. Кейин вазир терговчига қўнғироқ қилиб, "уни қабул қилиб, жиноят иши қўзғатишни" буюради. Терговчининг жиноят иши қўзғатишдан бошқа чораси қолмайди.

 

Демак, ҳозирда адолатсиз бўлиб ётган фактлар йўқ эмас. Тергов қўмитаси эса тўғридан-тўғри президентга бўйсунади. У "тезкор" ва вазир томонидан қўзғатилган хом ишларни қабул қилмайди ва иш қўзғатмайди.

 

Албатта, адоласизликка дуч келаётган фуқароларимиз қамоққа ташланмайди. Улар дарҳол озод қилинади. Фақат биз буни амалга оширганимиздагина инсон ҳуқуқлари 100 фоиз бўлмаса ҳам, 95 фоиз сақланиб қолади. Келажак авлодлар учун хавфсизлик таъминланади.

 

Иқтисодий масалаларда ҳам худди шундай. Агар сиз чиндан ҳам жиноят содир этсангиз, қамоққа ташланасиз, агар сизга туҳмат қилинса, қўйиб юбориласиз. Икки орган бир-бирига бўйсунмайди ва ўртада тўғри қарорлар қабул қилинади.

 

Бу келажакда қилинадиган ишлар. Биз бинолар ва техник базаларни тайёрлаймиз. Фармон чиқарилади, тегишли қонунлар Жогорку Кенешга тақдим этилади ва кейин улар муҳокама қилиниб, қабул қилингандан сўнг ташкилий ишлар бошланади”, - дейди Қирғистон президенти.

 

Унинг қўшимча қилишича, шу йили мамлакат ШҲТ саммити ва Кўчманчилар ўйинларига мезбонлик қилади. Шу муносабат билан, бу ислоҳот келгуси йилда амалга оширилади.

Туркияда автобус ва эвакуатор тўқнашди: 11 киши ҳалок бўлди

Туркияда автобус ва эвакуатор тўқнашди: 11 киши ҳалок бўлди

Жароҳатланганлар шифохоналарга етказилган, ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.

Бир ҳафта ичида уч марта ҳужум: «Яндекс» маълумотлар маркази фаолияти тўхтатилди

Бир ҳафта ичида уч марта ҳужум: «Яндекс» маълумотлар маркази фаолияти тўхтатилди

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ компаниянинг бир нечта рақамли хизматлари фойдаланувчилар учун вақтинча ишламай қолган.

Зеленский ва Трамп ўртасида зиддият: Украина президенти Ғарб етакчиларига қўнғироқ қилди

Зеленский ва Трамп ўртасида зиддият: Украина президенти Ғарб етакчиларига қўнғироқ қилди

Телефон суҳбатлари Вашингтон ва Киев ўртасидаги муносабатлар кескинлашган бир пайтда ўтказилди.

Украинага янги президент керак — Трамп

Украинага янги президент керак — Трамп

У Зеленскийни урушни тугатишга интилмаётганликда айблади.

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Зеленский Россиянинг ҳужумини АҚШнинг санкцияларни юмшатиш қарори билан боғлади.

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Қирғоқбўйи ҳудудларидан аҳоли кўчирилмоқда, денгиздаги нефть ва газ қазиб олиш фаолияти қисқартирилди.

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

АҚШ президенти Россия-Украина можаросини ҳал қилиш жараёни тезлашганини маълум қилди.

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

АҚШ президенти Эрон Америка талабларини қабул қилмаса, мамлакат йўқ қилиниши мумкинлигини айтди.