Ўзбекистон

Махсус комиссия Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон ҳодисалари юзасидан огоҳлантирди

Айрим жойларда шамол 15 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Махсус комиссия Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон ҳодисалари юзасидан огоҳлантирди

 

Жаҳон метеорология ташкилотининг Чанг-қум бўронлари бўйича Пекин ва Саудия Арабистони регионал марказлари ҳамда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати агентлиги прогнозларига кўра, эртага пойтахт ҳудудига ғарбий нам ҳаво оқимлари кириб келиши олдидан айрим ҳудудларда чанг-тўзон ҳодисалари юз бериши эҳтимоли мавжуд.

 

Прогнозларга кўра, кун давомида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол асосан ғарбдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Айрим ҳудудларда шамол тезлиги 10–12 метр/секундгача, баъзи жойларда эса 15 метр/секундгача кучайиши мумкин.

 

Мутахассислар маълумотига кўра, кучли шамол фонида айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар юзага келиши ҳамда атмосфера ҳавосида чанг заррачалари, хусусан PМ10 концентрацияси қисқа муддатга ошиши эҳтимоли мавжуд.

 

Шу билан бирга, ушбу ҳолат қисқа муддатли характерга эга экани, ғарбий нам ҳаво оқимлари ва ёғингарчилик сабаб атмосфера ҳавоси аста-секин тозаланиши кутилаётгани таъкидланди.

 

Мутахассислар шамол кучайган пайтларда, айниқса нафас йўллари касалликлари, аллергия ёки юрак-қон томир тизими билан боғлиқ муаммолари мавжуд фуқароларга эҳтиёт чораларини кўришни тавсия этди. Зарурат бўлмаганда узоқ вақт очиқ ҳавода бўлмаслик, дераза ва эшикларни ёпиқ сақлаш ҳамда имкон қадар ниқоблардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ экани билдирилди.

 

Ҳозирда атмосфера ҳавоси ҳолати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"