Жаҳон

Россия ТИВ хорижликларни Киевни тарк этишга чақирди

Шунингдек, Украина пойтахти аҳолиси ҳарбий ва маъмурий инфратузилма объектларига яқинлашмасликка чақирилди.

Россия ТИВ хорижликларни Киевни тарк этишга чақирди

 

Россия Ташқи ишлар вазирлиги хорижий фуқаролар, дипломатик миссиялар ҳамда халқаро ташкилотлар ваколатхоналари ходимларига имкон қадар тезроқ Киевни тарк этишни тавсия қилди.



Вазирлик баёнотида, шунингдек, Украина пойтахти аҳолиси Владимир Зеленский маъмуриятининг ҳарбий ва маъмурий инфратузилма объектларига яқинлашмасликка чақирилган.



Россия ТИВ маълумотига кўра, Россия Қуролли Кучлари Киевдаги Украина ҳарбий-саноат мажмуаси билан боғлиқ объектларга тизимли зарбалар беришни бошламоқда. Баёнотда НАТО мутахассислари кўмагида фойдаланилаётган учувчисиз учиш аппаратларини лойиҳалаш, ишлаб чиқариш, дастурлаш ва қўллашга тайёрлаш билан боғлиқ объектлар нишонга олиниши қайд этилган.



Шунингдек, Россия томони НАТО мутахассислари дронлар учун бутловчи қисмлар етказиб бериш, разведка маълумотларини тақдим этиш ҳамда нишонларни белгилаш билан шуғулланаётганини таъкидлаган.



“Зарбалар қарорлар қабул қилиш марказлари ва қўмондонлик пунктларига ҳам берилади”, — дейилади Россия ТИВ баёнотида.



Вазирлик ушбу объектлар Киевнинг турли ҳудудларида жойлашганини маълум қилган.



Аввалроқ Россия ТИВ Старобелскдаги терактдан сўнг Украина ҳарбий-саноат мажмуаси объектларига нисбатан тизимли зарбалар берилиши ҳақида огоҳлантирганди.



Эслатиб ўтамиз, Украина Қуролли кучларининг ЛХР ҳудудидаги Старобелск шаҳрида жойлашган коллеж биносига берган зарбаси оқибатида 21 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"