Жаҳон

Эрон президенти интернет чекловларини бекор қилишни буюрди

Мамлакатда интернет 87 кундан бери узилиб қолган.

Эрон президенти интернет чекловларини бекор қилишни буюрди

 

Таsnim ахборот агентлиги хабарига кўра, президент томонидан Алоқа вазирлигига интернет тармоқларини қайта тиклаш юзасидан буйруқ юборилган. Эрон ҳукумати вакиллари ҳам ушбу қарорни тасдиқлаган.

 

Маълумотларга кўра, мамлакатдаги интернет чекловларини бекор қилиш масаласи ҳукумат даражасида муҳокама қилинган йиғилишда барча тегишли идоралар интернетга киришни тиклаш бўйича қарорни қўллаб-қувватлаган.

 

Эрон Ахборот бошқармаси раҳбари Али Аҳмадния ижтимоий тармоқларда интернетга уланишни тиклаш жараёни тасдиқланганини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, қарор ижроси босқичма-босқич амалга оширилади.

 

ISNA агентлиги хабарига кўра, мазкур қарорнинг амалий ижроси яқин вақт ичида бошланиши кутилмоқда.

 

НетБлоскс мониторинг ташкилоти маълумотларига кўра, Эронда интернет чекловлари 80 кундан ортиқ давом этиб, бу глобал миқёсда энг узоқ давом этган узилишлардан бири сифатида қайд этилган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"