Жаҳон

АҚШ Ҳормуз бўғозида Эрон объектларига ҳужум уюштирди

Пентагон ҳужумлар мудофаа характерига эга бўлганини ва сулҳни бузишга қаратилмаганини билдирди.

АҚШ Ҳормуз бўғозида Эрон объектларига ҳужум уюштирди

 

АҚШ ҳарбийлари Эрон жанубидаги айрим ҳарбий нишонларга зарба берганини маълум қилинди. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги вакили капитан Тим Хокинснинг баёнотига таяниб Fox News хабар берди.



АҚШ ҳарбийлари баёнотига кўра, зарбалар “ўзини ҳимоя қилиш” мақсадида амалга оширилган. Нишонлар сифатида ракета учириш қурилмалари ҳамда Ҳормуз бўғозида миналар жойлаштиришга уринган Эрон қайиқлари кўрсатилган.



“Бугун АҚШ кучлари Эрон кучларининг таҳдидларидан ҳарбийларимизни ҳимоя қилиш мақсадида Эрон жанубида мудофаа характеридаги зарбаларни амалга оширди”, — дейилади баёнотда.



Fox News маълумотига кўра, АҚШнинг юқори лавозимли расмийси Ҳормуз бўғозида Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига тегишли иккита кеманинг йўқ қилинганини билдирган. Шунингдек, Бандар Аббос портида жойлашган ер-ҳаво ракета тизимига ҳам зарба берилгани айтилмоқда. АҚШ томони ушбу тизим Америка ҳарбий самолётларини нишонга олганини даъво қилган.



АҚШ вакиллари ҳужумлар сулҳни бузишга қаратилмаганини таъкидлаб, Вашингтон Эрон билан амалдаги сулҳ доирасида “вазминлик сиёсатини” давом эттираётганини билдирган.



Женнифер Гриффиннинг ёзишича, АҚШ зарбалари якунланган ва улар ҳужумкор эмас, балки мудофаа мақсадида амалга оширилган.



Эроннинг Тасним ахборот агентлиги эса Бандар Аббос ҳудудида камида учта портлаш овози эшитилганини маълум қилган.



Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Эрон ўртасида апрель ойида сулҳ эълон қилинган эди. Кейинчалик АҚШ президенти Доналд Трамп ушбу сулҳ муддатини номаълум вақтга узайтирганини билдирган. Шунга қарамай, май ойида Ҳормуз бўғози ҳудудида икки томон ўртасида яна ҳарбий тўқнашувлар юз берган эди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"