Жаҳон

Россия МДҲ мамлакатларидан келган мигрантлар учун қўшимча тўловларни жорий этишни режалаштирмоқда

Мигрантлар вояга етмаган фарзандларига ҳам иш рухсатномаси учун тўлов тўлашга мажбур бўлади.

Россия МДҲ мамлакатларидан келган мигрантлар учун қўшимча тўловларни жорий этишни режалаштирмоқда

 

Россия ҳукумати 2027 йилдан бошлаб МДҲ мамлакатларидан визасиз келадиган меҳнат мигрантлари учун иш рухсатномалари ва патент тўловларига янги қоидаларни жорий этишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Коммерсант хабар берди.

 

Молия вазирлигининг лойиҳасига кўра:

  • Мигрантлар ўзлари билан бирга вояга етмаган фарзандлари ва бошқа қарамоғидагилари учун ҳам иш рухсатномасини тўлашлари керак бўлади – жами сумманинг 50 фоиз миқдорида.
  • Болалар 18 ёшга тўлганидан кейин яшаш учун бошқа қонуний асосга эга бўлмаса, иш рухсатномасини олишлари ёки Россия ҳудудини тарк этишлари шарт.

 

Ҳозирги патент тизимида шахсий даромад солиғи бўйича базавий тўлов ойига 1200 рублдан бошланади, минтақавий коэффитсиент ва дефлятор ҳисобга олинса, Чеченистонда 3400 рублдан Краснодар ўлкасида 27 300 рублгача, Москвада эса тахминан 10 000 рублни ташкил этади.

 

Ўзгартиришлар патент тўлови мажбурийлигини кенгайтиради ва даромадларни назорат қилишни кучайтиради. Солиқ хизмати мигрантларнинг расмий даромади минтақавий яшаш минимумидан кам эмаслигини текширади. Шу мақсадда Ички ишлар вазирлиги ва Федерал Солиқ хизмати ўртасида янги маълумот алмашинуви механизми жорий этилади: ҳар чоракда мигрантларнинг даромадлари автоматик тарзда тақдим этилади ва патентни янгилаш, яшаш рухсатномаси талабларига риоя қилиниши назорат қилинади.

 

Ушбу чора-тадбирлар хорижий ишчиларни тўлиқроқ ҳисобга олиш ва уларнинг даромадларини соя иқтисодиётидан чиқариш мақсадида амалга оширилмоқда.

Украинага янги президент керак — Трамп

Украинага янги президент керак — Трамп

У Зеленскийни урушни тугатишга интилмаётганликда айблади.

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Зеленский Россиянинг ҳужумини АҚШнинг санкцияларни юмшатиш қарори билан боғлади.

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Қирғоқбўйи ҳудудларидан аҳоли кўчирилмоқда, денгиздаги нефть ва газ қазиб олиш фаолияти қисқартирилди.

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

АҚШ президенти Россия-Украина можаросини ҳал қилиш жараёни тезлашганини маълум қилди.

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

АҚШ президенти Эрон Америка талабларини қабул қилмаса, мамлакат йўқ қилиниши мумкинлигини айтди.

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Султанбековнинг аввалги судланганлиги бўйича ўталмаган жазо қисми ҳам ҳисобга олиниб, якуний жазо муддати 7 йил этиб белгиланди.

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

Ёши 15 дан кичик экани аниқланган фойдаланувчиларнинг аккаунтлари ёпилади.

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Хавфсизлик нуқтаи назаридан метронинг иккита линиясида ҳаракат вақтинча тўхтатилган.