Ўзбекистон

Ўзбекистон уламолари президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик мактуби йўллади

Мактубда “Вақф” фондига 750 миллиард сўм, Ижтимоий ҳимоя агентлиги орқали 300 миллиард сўм маблағ ажратилиши, масжидларда хатми Қуръонларнинг тизимли ташкил этилиши ва йирик маърифий лойиҳалар эътироф этилди.

Ўзбекистон уламолари президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик мактуби йўллади

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши аъзолари ва таниқли уламолар рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга табрик ва миннатдорлик мактуби йўллади.

 

Мактубда давлат раҳбарининг аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, рамазонда эҳтиёжмандларга ажратган маблағлари ва диний соҳадаги ислоҳотлари алоҳида қайд этилган. Хусусан, 16 февраль куни рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда қабул қилинган “Вақф” хайрия жамоат фондига 750 миллиард сўм, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали эса 300 миллиард сўм маблағ ажратилиши тўғрисидаги қарорлари минглаб оилалар учун катта кўмак бўлгани таъкидланган.

 

Уламолар шунингдек, мамлакатда 2000 дан зиёд масжидларда хатми Қуръонларнинг тизимли ташкил этилиши, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ва Ислом цивилизацияси маркази каби маърифий лойиҳалар амалга оширилаётганини ҳам эътироф этилган.

 

Мактуб сўнгида президентга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат ва масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилаб, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ва рамазон ойининг баракоти учун дуолар қилинган.

 

Мактуб муфтий — шайх Нуриддин Холиқназар, шайх Абдулазиз Мансур, Раҳматулло қори Обидов, Ҳомиджон домла Ишматбеков, Зайниддин домла Эшонқулов, шайх Раҳматуллоҳ Термизий, Раҳимберди домла Раҳмонов, шайх Алижон қори Ҳайдаров, Исмоил Муҳаммад Содиқ, Муҳаммадаюбхон домла Ҳомидов, Ҳабибуллоҳ қори Абдураззоқов ва барча ҳудудлардаги бош имом-хатиблар номидан йўлланган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"