Ўзбекистон

Ўзбекистон фуқароси АҚШ санкциясига учради

АҚШ бу қарорни ноқонуний кибер фаолият билан изоҳламоқда.

Ўзбекистон фуқароси АҚШ санкциясига учради

 

АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси — ОFАС Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтириб, тўрт нафар шахс ҳамда учта компанияни чекловлар рўйхатига киритди. Бу ҳақда РБС нашри хабар берди.

 

Санкциялар рўйхатига Россияда рўйхатдан ўтган Matrix (Operation Zero) компанияси, шунингдек, БАА ҳудудида жойлашган Advance Security Solutions вa Special Technology Services компаниялари киритилган.

 

Шунингдек, рўйхатга Россия фуқаролари Сергей Зеленюк, Олег Кучеров, Марина Васанович ҳамда Ўзбекистон фуқароси Азизжон Мамашоев киритилган.

 

АҚШ расмийларининг баёнотига кўра, санкциялар ноқонуний кибер фаолият билан боғлиқ. Хусусан, Сергей Зеленюк “Operation Zero” лойиҳаси орқали дастурий таъминотдаги заифликлардан рухсатсиз кириш, маълумотларни ўғирлаш ёки электрон қурилмаларни бошқариш имконини берувчи эксплоитларни сотишда гумон қилинмоқда.

 

Маълумотларга кўра, унинг компанияси 2022–2025 йиллар оралиғида америкалик мудофаа пудратчисидан ўғирланган саккизта эксплоитни 1,3 миллион доллар эвазига сотиб олган.

 

Марина Васанович Зеленюкнинг ёрдамчиси сифатида, Special Technology Services эса у томонидан бошқариладиган тузилма сифатида санкциялар рўйхатига киритилган.

 

АҚШ расмийлари, шунингдек, Азизжон Мамашоев Адвансе Security Solutions компаниясини назорат қилиши ва ушбу компания ҳам кибер эксплоитлар савдоси билан шуғуллангани айтилмоқда.

 

Бундан ташқари, Олег Кучеров Trickbot хакерлик гуруҳи билан алоқадор шахс сифатида қайд этилган. АҚШ томони мазкур чораларни ноқонуний кибер фаолиятга қарши кураш доирасида қўлланилганини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистонда қурилиш ҳажми 9 йилда 10 баравардан ошди

Соҳа ва унга ёндош тармоқларда 3,5 миллион нафар аҳоли бандлиги таъминланган.

custom img

Ўзбекистонда пораxўрлар учун муддатидан олдин озодлик бекор қилиниши мумкин

Янги қонун лойиҳасига кўра, зарар қопланмаса, пораxўрлар шартли равишда озод этилмайди.

custom img

Коррупцияни фақат сунъий интеллект ва рақамлаштириш йўқ қилади — Шавкат Мирзиёев

Қурилиш билан боғлиқ аризаларнинг рад этилишига коррупция сабаб бўлаётгани маълум қилинди.

custom img

Ерларни хусусийлаштириш бўйича аризаларни инсон омилисиз, онлайн кўриб чиқиш тизими жорий этилади

Шавкат Мирзиёев раислигида уй-жой қурилиши ва урбанизация соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

custom img

Андижонда фуқаро қудуқда қолиб кетди

Фуқаро 14 метр чуқурликда ҳаво етишмаслиги оқибатида пастда қолиб кетган. У қутқарувчилар томонидан юқорига олиб чиқилган.

custom img

“Шакар еманг, асал енг”: Сурхондарё вилояти ҳокимининг гапи муҳокамаларга сабаб бўлди

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳокими матбуот котиби расмий муносабат билдирди.

custom img

Сурхондарёда “Медиа ҳафталик” бошланди

Тадбир иштирокчилари реал кейслар, амалий тренинглар ва жонли муҳокамалар орқали замонавий медиа жараёнлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади.

custom img

Ўзбекистонда 2,2 миллион нафардан ортиқ фуқаро ўзига кредит олишни тақиқлади

“Кредитга тақиқ” хизмати орқали фойдаланувчилар ўз номига рухсатсиз кредит расмийлаштирилишининг олдини олиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"