Ўзбекистон

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Аниқланишича, фермер хўжалиги раҳбари минерал ўғит етказиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 20 минг АҚШ доллари олган.

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Бешариқ туман бўлими томонидан қарздор Ф.О.О.дан 192 миллион 610 минг сўм жарима тўлиқ ундирилди.



Мазкур ижро ҳужжати Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судининг 2026 йил 7 апрелдаги ҳукми ҳамда Фарғона вилоят суди апелляция инстанциясининг ажрими асосида қўзғатилган.



Аниқланишича, фермер хўжалиги раҳбари минерал ўғит етказиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 20 минг АҚШ доллари олган. Шунингдек, фермер хўжалигини сотиш билан боғлиқ ҳолатда ҳам бошқа шахснинг пул маблағларини ноқонуний равишда қўлга киритган.



Қарздор жаримани ихтиёрий тўлаш учун берилган муддатда мажбуриятини бажармагани сабабли, давлат ижрочилари томонидан унга тегишли нотурар бино ва иншоотлар хатланди.



Кўрилган чоралар натижасида 192 610 000 сўм жарима тўлиқ ундирилиб, ижро иши амалда тамомланди.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.

Самарқандда МИБ газ таъминоти корхонаси фойдасига 20,8 млрд сўм маблағ ундирди

Самарқандда МИБ газ таъминоти корхонаси фойдасига 20,8 млрд сўм маблағ ундирди

Шу тариқа йил бошидан буён 3 124 та ижро ҳужжати тамомланган.

Тошкентда фуқаро МИБ орқали хонадонга киритилди

Тошкентда фуқаро МИБ орқали хонадонга киритилди

Маълум бўлишича, у турмуш ўртоғи билан низолашиб келган.