Самарқандда МИБ газ таъминоти корхонаси фойдасига 20,8 млрд сўм маблағ ундирди
Шу тариқа йил бошидан буён 3 124 та ижро ҳужжати тамомланган.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан газ таъминоти соҳасида юзага келган қарздорликларни бартараф этиш, суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, жорий йил бошидан буён «Hududgaz Samarqand» газ таъминоти филиали фойдасига 3 124 та ижро ҳужжати бўйича жами 20,8 миллиард сўм маблағ ундирилиши таъминланди.
Қарздорликларни қоплашга қаратилган ижро тадбирлари доирасида қарздорларга тегишли 3,1 миллиард сўмлик мол-мулк хатловга олинди. Айни вақтда ушбу мол-мулкларни қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдолари орқали реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, ижро жараёнларида аҳолига қулайлик яратиш, уларнинг мурожаат ва тушунтиришларини жойида ўрганиш мақсадида профилактик тадбирларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу билан бирга суд ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилиб, мавжуд қарздорликларни қонуний тартибда бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.







