Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди
Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан вояга етмаган икки нафар фарзандни жавобгар З.С.дан отаси Ш.Х.нинг тарбиясига олиб бериш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Беруний туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Хусусан, ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида бўлим ходимлари томонидан шовқин-сурон бўлишининг олдини олган ҳолда жавобгар ва даъвогарлар жорий йилнинг 28-октябрь куни Бюрога чақирилиб, жавобгарга суд қарори ижроси таъминланиши лозимлиги, унинг ижросини таъминламасликнинг салбий оқибатлари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилган.
Шунинг натижасида, жавобгар Мажбурий ижро бюроси Беруний туман бўлимининг ўзида, олиб берилиши лозим бўлган болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижросини таъминлаган.







