Иқтисодиёт

Хитой иқтисодиёти АҚШ иқтисодиётини қувиб ўтоладими?

ХВЖ Хитой АҚШ иқтисодиётини қувиб ўтишини прогноз қилган эди. Лекин бугунги кунга келиб икки мамлакат иқтисодиёти ўртасидаги фарқ кенгайиб бормоқда.

Хитой иқтисодиёти АҚШ иқтисодиётини қувиб ўтоладими?

2014 йилда Халқаро валюта жамғармаси Хитой АҚШ иқтисодиётини қувиб ўтишини прогноз қилган эди. Лекин бугунги кунга келиб икки мамлакат иқтисодиёти ўртасидаги фарқ қисқариш ўрнига ортиб бормоқда. Мазкур жараёнларга қандай омиллар сабаб бўлиши ҳақида иқтисодчи Миркомил Холбоев ўзининг Тelegram-каналида ёзди. Қуйида иқтисодчининг мақоласи келтирилади.

 

2010 йилларда Хитой АҚШ иқтисодиётини қачон қувиб ўтиши бўйича прогнозлар доимий муҳокама мавзусига айланган эди. 2014 йилдаги ХВЖ прогнозларида 2019 йилга бориб Хитой АҚШ иқтисодиётини қувиб ўтишини прогноз қилган. Лекин 2026 йилга келиб бу мавзу актуаллигини йўқотгандек гўё. 2025 йилда АҚШ иқтисодиётининг номинал ҳажми 30,8 трлн долларга етган бўлса, Хитой иқтисодиёти 20 трлн долларни ташкил этган. Шунингдек, Хитой иқтисодиётининг АҚШга нисбатан улуши кетма-кет тўртинчи йил пасаймоқда. 2021 йилда Хитойнинг АҚШ иқтисодиётига нисбатан улуши 76,6 фоизни ташкил этган бўлса, 2025 йилга келиб бу кўрсаткич 63,8 фоизгача пасайган.

 

 

Хўш, фарқнинг қисқариши эмас балки кенгайиши қайси омиллар билан изоҳланади?

 

Реал иқтисодий ўсиш, 30 йилдан кўпроқ юқори суръатларда ўсган Хитой иқтисодиёти 2010 йилларнинг иккинчи ярмида секинлашишни бошлади. 1980-2011 йилларда Хитойда ўртача реал ўсиш 10,1 фоизни ташкил этган бўлса, 2011-2025 йилларда ўртача ўсиш 6,3 фоизгача, Пандемиядан кейинги даврда эса 5,4 фоизгача секинлашди. Яъни Хитойда реал иқтисодий ўсиш секинлашмоқда. Аҳолининг абсолют қисқариши ва қариши фонида эса келажакда ҳам секинлашиб бориши кутилмоқда.

 

АҚШда эса пандемиядан кейинги даврда реал иқтисодий ўсиш бироз тезлашди.  Пандемиядан олдинги 5 йилда ўртача ўсиш 2,6 фоизни ташкил этган бўлса, пандемиядан кейинги даврда ўсиш 3,3 фоизгача тезлашган.

 

Хитойда реал иқтисодий ўсиш секинлашган ҳамда АҚШда тезлашган бўлишига қарамасдан Хитой АҚШдан тезроқ ўсишда давом этмоқда. Реал кўрсаткичларда Хитой тезроқ ўсаётган бўлишига қарамасдан АҚШ билан фарқнинг кенгайиб бораётганлиги АҚШдаги инфляция ва Хитойдаги валюта сиёсати билан изоҳланади.

 

Пандемиядан кейинги даврда таклиф занжиридаги узилишлар, юқори фискал харажатлар ривожланган давлатларда инфляциянинг сўнги 40-50 йилда кўрилмаган юқори даражага етишига олиб келди. 2022 йилдан кейинги даврда эса Россия-Украина уруши  инфляция билан вазиятни янада ёмонлаштирди. 

 

Пандемиядан кейинги даврда АҚШда нархлар даражаси  24 фоизга ошган, таққослаш учун пандемиядан олдинги мос даврда нархлар даражаси 9,4 фоизга ошган холос ( бу даврларда ўртача инфляция 1,8 фоиздан 4,5 фоизгача тезлашган). Инфляциянинг тезлашиши эса ўз навбатида АҚШда номинал ЯИМнинг ўсишини тезлаштирди. Масалан, пандемиядан кейинги даврда  ўртача номинал ўсиш 7,6 фоизга етди (пандемиядан олдин 4,6 фоиз).

 

Хитой эса узоқ йилларда буён арзон юань сиёсатини юритиб келади. Баъзи ҳисоб-китобларларга кўра юаннинг реал курси фундаментал қийматидан 20-30 фоиз атрофида паст ушлаб турилибди. Бу эса номинал курснинг ҳам асл ҳолатига нисбатан паст шаклланишига олиб келади ҳамда бошқарув вақти-вақти билан юанни қадрсизлантириш сиёсатини олиб боради (экспортни рағбатлантириш учун). Масалан, 2022 йилда юань долларга нисбатан 4,3 фоизга, 2023 йилда 5,2 фоизга, 2024 йилда  эса 1,6 фоизга қадрсизланган. Ўз навбатида юаннинг қадрсизланиши доллардаги номинал ЯИМнинг ўсишини секинлаштиради. Айни валюта курси нисбатан юқори қадрсизланган 2022 йилда доллардаги ЯИМ 0,8 фоизга (реал ўсиш 3,1 фоиз),2023 йилда 0,2 фоизга (реал ўсиш 5,4 фоиз), 2024 йилда эса 3,1 фоизга (реал ўсиш 5 фоиз) ўсган. Яъни юаннинг қадрсизланиши реал ўсиш юқори шаклланганлигига қарамасдан доллардаги номинал ЯИМнинг секинроқ ўсишига олиб келган.

 

Юқоридаги омиллар Хитой ҳамда АҚШ иқтисодиёти ўртасидаги фарқнинг кенгайишига олиб келди. Ҳозирги тенденция билан эса Хитой умуман АҚШни қуйиб етолмаслиги мумкин. Чунки аҳолининг қисқариши, ўсишнинг секинлашиши, арзон юань сиёсати номинал ЯИМнинг келажакда юқори ўсишига тўсқинлик қилади. 

 

Худди 1980 йиллардаги Япония каби 2010 йилларда Хитой АҚШни қачон қувиб ўтади деган фикр ва мулоҳазалар ҳам 2026 йилга келиб ўз актуаллигини тўлиқ йўқотгандек.

 

 

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"