Иқтисодиёт

Ўзбекистонда мигрантлар юборадиган пул миқдори 433 миллион долларга ошди

Shuningdek, hisobot davrida mamlakatdan xorijga 604 million dollar miqdorida valyuta mablag‘lari chiqarilgan.

Ўзбекистонда мигрантлар юборадиган пул миқдори 433 миллион долларга ошди

2026 йил январь—март ойларида Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 фоизга ошди. Бу ҳақда Марказий банк шарҳида маълум қилинди.

 

Таҳлилларга кўра, меҳнат муҳожирлари йилнинг дастлабки уч ойида мамлакатга 3,8 миллиард доллар миқдорида маблағ юборган. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 433 миллион долларга кўпдир.

 

Марказий банк қайд этишича, биринчи чоракда халқаро пул ўтказмалари аҳолининг банкларга валюта сотувининг асосий манбаи бўлиб хизмат қилган.

 

Шу билан бирга, ҳисобот даврида Ўзбекистондан хорижга 604 миллион доллар миқдорида валюта маблағлари чиқарилган. Бу эса ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 39 миллион долларга камдир.

 

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонга юборилаётган пул ўтказмаларининг қарийб 80 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келади. Умуман олганда, 2025 йилда республикага чет элдан келиб тушган пул ўтказмалари ҳажми 18,9 миллиард долларга етган бўлиб, бу 2024 йилга нисбатан 28 фоизга ошган.

 

Ушбу ўсиш меҳнат муҳожирлари фаолият юритаётган давлатларда ишчи кучига талабнинг юқорилиги, иш ҳақларининг нисбатан барқарорлиги, иқтисодий фаолликнинг ошиши ҳамда миллий валюталар курсининг мустаҳкамланиши билан изоҳламоқда.

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"