Иқтисодиёт

Бухорода уй-жой соҳасидаги 1,8 триллион сўмлик пул айланмаси яширилган

Шавкат Мирзиёев мамлакатда яширин иқтисодиётга қарши курашиш масалаларини танқидий муҳокама қилди.

Бухорода уй-жой соҳасидаги 1,8 триллион сўмлик пул айланмаси яширилган

Шавкат Мирзиёев раислигида 24 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатда яширин иқтисодиётга қарши курашиш масалалари танқидий муҳокама қилинди.

 

Қайд этилишича, ўтган йилда ушбу йўналишда алоҳида фармон қабул қилиниб, тизимли ишлар бошланган. Шунга қарамай, 2026 йил биринчи чораги якунлари айрим ҳудудларда муаммо сақланиб қолаётганини кўрсатди.

 

Хусусан, кузатилмайдиган иқтисодиёт улуши Жиззах вилояти, Қашқадарё вилояти, Наманган вилояти, Самарқанд вилояти, Сурхондарё вилояти ва Хоразм вилоятида 40 фоиздан юқори, Андижон вилояти, Фарғона вилояти ҳамда Бухоро вилоятида эса 30 фоиздан ортиқ экани қайд этилди.

 

Йиғилишда Бухоро вилоятидаги ҳолат алоҳида таҳлил қилиниб, ўтган йили фаолиятини тўхтатгани кўрсатилган 900 дан ортиқ корхона жорий йилнинг январь–февраль ойларида 1,3 миллион киловатт-соат электр энергияси ва 480 минг куб метр газ истеъмол қилгани аниқлангани маълум қилинди.

 

Шунингдек, 12,5 мингта транспорт воситасида юклар норасмий ташилгани оқибатида 40 миллиард сўм солиқ тушуми йўқотилгани қайд этилди. Биринчи чоракнинг ўзида уй-жой нархини паст кўрсатиш орқали 1 триллион 800 миллиард сўмлик пул айланмаси яширилгани билдирилди.

 

Йиғилиш якунида вилоят прокуратуралари, ички ишлар органлари ҳамда солиқ бошқармаларига яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича аниқ методология ишлаб чиқиб берилгани, эндиликда ушбу тизим барча ҳудудларда туманлар кесимида жорий этилиши топширилгани маълум қилинди.

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"