Ўзбекистон

Ўзбекистонда 2026 йилда синов тариқасида сунъий йўлдош интернети ишга туширилади

Сўнгги тўққиз йилда мамлакатда кенг полосали интернет қамрови 41 фоиздан 99,5 фоизгача ошган.

Ўзбекистонда 2026 йилда синов тариқасида сунъий йўлдош интернети ишга туширилади

Абдулла Арипов Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўтказилган Digital Qazaqstan-2026 халқаро форумида нутқ сўзлаб, Ўзбекистонда рақамли трансформация жараёнлари ҳамда IT соҳасидаги сўнгги ютуқлар ҳақида маълумот берди.

 

Бош вазирнинг таъкидлашича, сўнгги тўққиз йил давомида мамлакатда рақамли инфратузилмани ривожлантириш бўйича муҳим натижаларга эришилди. Хусусан, кенг полосали интернет қамрови 41 фоиздан 99,5 фоизгача ошди, тармоқ ўтказувчанлик қобилияти эса қарийб 40 баробарга кўпайган.

 

Эндиликда асосий эътибор бориш қийин бўлган чекка ҳудудларни замонавий алоқа хизматлари билан таъминлашга қаратилмоқда. Шу мақсадда 2026 йилда мамлакатда сунъий йўлдош интернети технологияларини синов тариқасида ишга тушириш режалаштирилган.

 

Бундан ташқари, мазкур йўналишда фаолият юритувчи операторлар учун солиқ имтиёзлари пакетини жорий этиш кўзда тутилган.

 

Форум давомида давлат бошқаруви тизимини оптималлаштириш ва маълумотларни марказлаштириш орқали бюджет харажатларини сезиларли даражада қисқартиришга эришилгани ҳам қайд этилди. Электрон ҳукумат тизимларининг ягона дата-марказга бирлаштирилиши натижасида давлат харажатлари қарийб 30 фоизга камайган. Шу асосда мамлакатда йирик ҳисоблаш кластери ишга тушириш арафасида бўлиб, у миллий сунъий интеллект инфратузилмасини шакллантиришга хизмат қилади.

 

Шунингдек, реал сектор иқтисодиётига “ақлли” технологияларни жорий этиш ишлари ҳам жадаллик билан давом этмоқда. Хусусан, Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 3-мис бойитиш фабрикасида 60 дан ортиқ тизим ҳамда 20 мингга яқин датчикни ўз ичига олган рақамли мониторинг тизими жорий этилган. Мазкур ечим ишлаб чиқариш жараёнларини реал вақт режимида таҳлил қилиш имконини бермоқда.

 

Бундан ташқари, мамлакатда сунъий интеллект соҳасини ривожлантириш мақсадида махсус альянс ташкил этилиб, 19 та илмий-ўқув лабораториясини очиш режалаштирилган.

 

Технологик тадбиркорлик йўналишида ҳам ижобий ўсиш кузатилмоқда. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 800 га яқин стартап фаолият юритмоқда, уларнинг 60 таси халқаро бозорларга чиқишга муваффақ бўлган. Венчур фондлар капитали 350 миллион долларга яқинлашган бўлса, стартап экотизимининг умумий қиймати 4 миллиард долларга етган.

 

Шунингдек, Жаҳон банки баҳосига кўра, давлат бошқарувининг рақамли етуклиги бўйича Ўзбекистон дунё мамлакатлари орасида 9-ўринни эгаллаган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда 2026 йилда синов тариқасида сунъий йўлдош интернети ишга туширилади | Zamon.uz