Ўзбекистон

Ўзбекистонда картадан картага ўтказмалар мониторинг қилинади

“Ақлли” назорат тизими ёрдамида бюджетга қўшимча 30 триллион сўм тушум таъминлаш режалаштирилган.

Ўзбекистонда картадан картага ўтказмалар мониторинг қилинади

6 апрел куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш ҳамда солиқ органлари фаолиятини ислоҳ қилишга оид тақдимот билан танишди.

 

Қайд этилишича, сўнгги икки йил давомида солиқ базаси кенгайгани натижасида бюджет тушумлари иқтисодиёт ўсиш суръатларидан тезроқ ошмоқда. Халқаро валюта жамғармаси ҳам бу натижаларга солиқ маъмурчилигини кучайтириш ва яширин иқтисодиётни қисқартириш орқали эришилаётганини эътироф этган.

 

Тақдимотда тизимни изчил ислоҳ қилиш орқали 2030 йилга бориб солиқ тушумларини 491,5 триллион сўмга етказиш, яширин иқтисодиёт улушини эса 28 фоиздан 19,6 фоизгача камайтириш мақсад қилингани маълум қилинди.

 

Йиғилишда солиқ тушумларини оширишдаги энг катта захира яширин иқтисодиётни қисқартириш экани таъкидланди. Шу боис рақамли таҳлил ва сунъий интеллектдан кенг фойдаланиб, “ақлли” назорат тизимини жорий этиш орқали жорий йилда бюджетга қўшимча 30 триллион сўм тушум таъминлаш зарурлиги қайд этилди.

 

Бу савдо ва хизматлар, саноат, қурилиш ҳамда умумий овқатланиш соҳаларида P2P операциялар мониторинги, товарларни маркировкалаш, рақамли назоратни кучайтириш, ҳужжатсиз юк ташишни аниқлаш ва норасмий бандликни расмийлаштириш орқали амалга оширилиши мумкин.

 

Шунингдек, бозорлар ва савдо мажмуаларида назорат етарли даражада йўлга қўйилмагани, рақамлаштириш ишлари суст экани таъкидланди. Ҳозирда бу ҳудудларда 72 мингдан ортиқ чакана савдо субъекти фаолият юритмоқда. Бироқ уларнинг 38 мингдан ортиғи ойига 1 миллион сўмдан кам товар айланмасини кўрсатган, 40 мингдан зиёди эса кунига атиги 2–3 та чек расмийлаштирмоқда.

 

Бундан ташқари, бозорлардаги 12 минг савдо нуқтаси бўйича ижара шартномалари ҳисобга олинмаган. Натижада 37 минг тадбиркор ойига 500 минг сўмдан кам солиқ тўлагани аниқланган.

 

Тақдимотда стратегик бўлмаган йирик солиқ тўловчиларга ҳудудларда хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. 209 мингта ҚҚС тўловчи солиқ органларидан узоқда жойлашгани сабабли хизмат кўрсатиш ва назорат самарадорлиги пасайгани қайд этилди.

 

Шу муносабат билан 500 та стратегик бўлмаган корхона назоратини вилоят даражасига, 103 мингдан ортиқ қишлоқ хўжалиги, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини эса туман даражасига ўтказиш таклиф қилинди.

 

Йиғилишда тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилигини соддалаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Сўров натижаларига кўра, кўплаб тадбиркорлар текширувлар, ҳисобот топшириш ва солиқ тўлаш жараёнларининг мураккаблигидан норози экани қайд этилди.

 

Шу боис “автокамерал” назорат тизимини жазолаш воситасидан профилактик тизимга айлантириш, корхоналарни хавф даражасига қараб “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратиш таклиф қилинди.

 

Янги тизим жорий этилгач, асоссиз солиқ қарзи, ортиқча тўлов ва пеня қўллаш ҳолатлари камайиб, тадбиркорлар 8,4 триллион сўм маблағни тежаши мумкинлиги таъкидланди.

 

Шунингдек, солиқ органлари фаолиятидаги муҳим масала сифатида кадрлар салоҳиятини ошириш зарурлиги қайд этилди. Шу мақсадда Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Солиқ академиясининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чоралари белгиланди.

 

Давлат раҳбари солиқ тизимида рақамли технологиялар ва сунъий интеллект асосида янги иш услубини жорий этиш, тадбиркорлар учун қулай ва адолатли солиқ муҳитини яратиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонда картадан картага ўтказмалар мониторинг қилинади | Zamon.uz