Футболчи Хушнудбек Авилов 27 ёшида вафот этди
Авилов фаолияти давомида мамлакатнинг бир қатор етакчи клубларида тўп сурган. Унинг ўлим сабаби ҳозирча очиқланмаган.

Ўзбекистоннинг бир қатор жамоаларида тўп сурган футболчи Хушнудбек Авилов вафот этди. Бу ҳақда Hannews.kz нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, футболчи сўнгги йилларда “Дўстлик Тошкент” жамоаси сафида тўп сурган. Фаолияти давомида у, шунингдек, “Турон”, “Навбаҳор”, “Андижон”, “Қўқон-1912” ва “Пахтакор” клубларида ҳам ўйнаган.
Қайд этилишича, Авилов ёшлигидан футбол билан шуғулланиб, иқтидорли ўйинчи сифатида танилган ва мухлислар ҳамда мутахассислар эътирофига сазовор бўлган.
Ҳозирча футболчининг ўлими сабаблари очиқланмаган.







