Жаҳон

Икки кун ичида музокаралар бўйича муҳим ўзгариш бўлиши мумкин — Трамп

Вашингтон ва Теҳрон мулоқоти учун янги жойлар, жумладан Европа ҳам кўриб чиқилмоқда.

Икки кун ичида музокаралар бўйича муҳим ўзгариш бўлиши мумкин — Трамп

 

Доналд Трамп АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларни Покистонда ўтказиш эҳтимолини истисно этмади.

 

АҚШ президенти бу ҳақда The New York Post нашрига берган интервьюсида маълум қилди. Унинг таъкидлашича, яқин икки кун ичида музокаралар бўйича “ижобий ўзгаришлар” юз бериши мумкин.

 

Трамп Покистонни музокаралар ўтказиш учун мақбул платформа сифатида баҳолаб, мамлакат ҳарбий раҳбари — Асим Мунир фаолиятини юқори баҳолади. Унга кўра, айнан шу омиллар АҚШ делегациясининг Покистонга қайтиш эҳтимолини оширмоқда.

 

Аввалроқ АҚШ президенти музокараларни бошқа ҳудудда ўтказиш вариантлари ҳам кўриб чиқилаётганини билдирган эди. Унинг сўзларига кўра, эҳтимолий жойлар қаторида Европа минтақаси ҳам бор, бироқ Туркия бу рўйхатга киритилмаган.

 

Шу билан бирга, Трамп Европа давлатларини Ҳормуз бўғози орқали юк ташишни тиклаш борасида етарли чоралар кўрмаётганликда танқид қилган.

 

Қайд этилишича, музокаралар бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган бўлиб, томонлар эҳтимолий сана ва жойни муҳокама қилишда давом этмоқда.

Ҳусийлар Ар-Риёддаги молиявий марказга ҳужум қилди: 11 киши жароҳатланди

Ҳусийлар Ар-Риёддаги молиявий марказга ҳужум қилди: 11 киши жароҳатланди

Жароҳатланганлар орасида хорижликлар ҳам бор.

АҚШ Эронда раҳбариятни нишонга олиш масаласини муҳокама қилмоқда — NBC

АҚШ Эронда раҳбариятни нишонга олиш масаласини муҳокама қилмоқда — NBC

Трамп маъмуриятида бу масалада келишмовчилик бор: айримлар зарбаларни қўллаб-қувватласа, бошқалар тинчлик музокараларига зарар етишидан хавотирда.

Британияда жазирама оқибатлари: 5 258 киши ҳалок бўлди

Британияда жазирама оқибатлари: 5 258 киши ҳалок бўлди

2026 йил ёзи 1884 йилдан буён минтақадаги энг иссиқ ёз бўлган.

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Владимир Путин Тожикистонга ташриф буюрди. Халқаро жиноий суд томонидан ҳибсга олиш учун ордер берилган Россия президентини Душанбе ҳибсга олмади. Бунинг ортидан Тожикистон Рим статутидан чиқиш ҳақида БМТга расмий билдиришнома юборди.

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Теҳрон янги тажовузкор ҳаракатлар содир этилса, ҳарбий операциялар географиясини кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди.

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россия армияси ёки унга алоқадор қуролли гуруҳларда хизмат қилган шахслар учун кириш тақиқланиши мумкин.

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Таклиф этилаётган чекловлар молиявий хизматлар, криптовалюталар ва энергетика секторини ҳам қамраб олади.

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Табиий офат оқибатида тахминан 1 500 киши ҳалок бўлган, 5 200 киши бедарак йўқолган ёки ҳалок бўлган деб тахмин қилинмоқда.