Спорт

Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирини рекордлар билан якунлади

Ўзбекистонлик шахматчи турнирни мағлубиятсиз ва 6 ғалаба билан тугатди.

Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирини рекордлар билан якунлади

 

Мусобақанинг сўнгги турида ўзбекистонлик шахматчи хитойлик Веи Йига қарши баҳс олиб борди. Учрашув 32-юришдан сўнг тезкор дуранг билан якунланди.

 

Натижада Синдаров турнирни мағлубиятсиз — 6 ғалаба ва 8 дуранг билан якунлаб, жами 14 имкониятдан 10 очко тўплади. Бу кўрсаткич икки даврали формат тарихидаги энг юқори натижа бўлиб, аввалги рекорд — 9,5 очко Иан Непомниачтчига тегишли эди.

 

Шунингдек, Синдаров турнир давомида 6 та ғалаба қайд этиб, яна бир рекорд ўрнатди. Бунгача ҳеч бир шахматчи Номзодлар турнирида бундай натижага эришмаган. Илгари максимал кўрсаткич 5 та ғалаба бўлиб, бу натижани Магнус Сарлсен, Фабиано Саруана ва бошқа етакчи гроссмейстерлар қайд этган.

 

Мазкур натижа орқали Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпионлиги учун расмий даъвогарга айланди ва амалдаги жаҳон чемпиони — Доммаражу Гукешга қарши баҳс олиб бориш ҳуқуқини қўлга киритди. Ушбу учрашув йил охирида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда томонлар 14 партиядан иборат баҳсда тўқнаш келади.

 

Молиявий жиҳатдан ҳам Синдаров йирик мукофотга эга бўлди. Унга биринчи ўрин учун 70 минг евро кафолатланган. Бундан ташқари, ҳар ярим очко учун ажратилган бонуслар ҳисобига у 100 минг еврога яқин қўшимча даромад ишлаб топган.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирини рекордлар билан якунлади | Zamon.uz