Ўзбекистон

Ўзбекистонда қасддан солиқ тўламаганлар 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин

Даромад ёки солиқ солинадиган объектларни қасддан яшириш, камайтириб кўрсатиш ҳамда солиқларни тўламаганлик учун жарималар оширилди.

Ўзбекистонда қасддан солиқ тўламаганлар 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин

Ўзбекистонда 19 июлдан кучга кирадиган янги қонун билан солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш учун жавобгарлик чоралари кескин кучайтирилди.

 

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Мазкур ўзгаришлар солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бюджет тушумларининг барқарорлигини таъминлашга қаратилган.

 

Кодекснинг 174-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган объектларни қасддан яшириш, камайтириб кўрсатиш ҳамда солиқларни тўлашдан бўйин товлаш учун жарималар оширилди:

 

  • фуқаролар учун — БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача (6,18 млн сўмдан 10,3 млн сўмгача);

 

  • мансабдор шахслар учун — БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача (10,3 млн сўмдан 20,6 млн сўмгача);

 

Агар бундай ҳуқуқбузарлик анча миқдорда содир этилса:

 

  • фуқаролар учун — БҲМнинг 30 баравардан 50 бараваргача;

 

  • мансабдорлар учун — БҲМнинг 50 баравардан 100 бараваргача жарима белгиланади.

 

Шунингдек, даромадлар декларациясини тақдим этмаслик, кечиктириш ёки унда атайин нотўғри маълумот киритиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

 

Мазкур модда бўйича “анча миқдор” БҲМнинг 100 бараваридан 600 бараваригача (41,2 млн сўмдан 247,2 млн сўмгача) бўлган суммани англатади.

 

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддасига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, солиқларни қасддан яшириш ёки тўлашдан бўйин товлаш анча миқдорда содир этилиб, аввал маъмурий жазо қўлланганидан кейин такрорланса:

 

  • БҲМнинг 100–150 бараваригача жарима;

 

  • ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

 

  • ёки 1–3 йилгача озодликни чеклаш;

 

  • ёхуд 1–3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланади.

 

Агар ҳуқуқбузарлик такроран ёки кўп миқдорда содир этилса БҲМнинг 200–300 бараваригача жарима, ёки 2–3 йил ахлоқ тузатиш ишлари, ёки 3–5 йил озодликни чеклаш, ёхуд 3–5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади.

 

Жуда кўп миқдорда содир этилган ҳолларда эса БҲМнинг 300–600 бараваригача жарима, ёки 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланади.

 

Қонунчиликка кўра, яширилган ёки камайтириб кўрсатилган даромад бўйича солиқлар ва йиғимлар тўлиқ тўланган тақдирда, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.

 

Бундан ташқари, агар шахс жиноятни биринчи марта содир этган бўлса ва тергов бошлангунига қадар ёки суд маслаҳатхонага киргунига қадар давлатга етказилган зарарни (солиқ, пеня ва бошқа санкцияларни) тўлиқ қопласа, у жавобгарликдан озод этилиши мумкин.

 

Мазкур модда бўйича:

 

  • анча миқдор — БҲМнинг 100–600 баравари,

 

  • кўп миқдор — 600–1000 баравари (247,2 млн сўмдан 412 млн сўмгача),

 

  • жуда кўп миқдор — 1000 баравар ва ундан ортиқ миқдор ҳисобланади.
custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"