Жаҳон

Соловёв Италия бош вазирини ҳақорат қилди

Италия Соловёвнинг ҳақоратлари ортидан Россия элчисини чақиртирди.

Соловёв Италия бош вазирини ҳақорат қилди

Италия Россиянинг мамлакатдаги элчисини Бош вазир Жоржа Мелонига нисбатан айтилган ҳақоратли сўзлар юзасидан норозилик билдириш учун чақиртирди. Бу ҳақда Италия ташқи ишлар вазири Антонио Тажанига таяниб, Reuters хабар берди.

 

“Мен Россия элчисини Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирдим ва Россия телевидениесида бошловчи Владимир Соловев томонидан айтилган ўта жиддий ва ҳақоратли баёнотлар юзасидан расмий норозилик билдирдим”, — деб ёзди Тажани Х ижтимоий тармоғида.

 

Қайд этилишича, бир дақиқалик лавҳада Соловев итальян тилида сўкиниб, Мелонини “ўта кетган аҳмоқ” ва ундан ҳам оғирроқ сўзлар билан ҳақорат қилган. 

 

Шунингдек, у рус тилида Мелонини “сайловчиларга бутунлай бошқа нарсаларни ваъда қилган ҳолда уларга хиёнат қилган фашист чиқинди” деб атаган.

 

Соловев яна шундай деган: “Хиёнат — унинг исмларидан бири. У аввал содиқлик билдирган Доналд Трампни ҳам сотди.”

 

Мелони Украинага Россия босқинидан бери ҳарбий ва фуқаролик ёрдами кўрсатиб келаётган ўнг қанот ҳукуматига раҳбарлик қилади. Бироқ унинг коалициясига Кремль билан яқин алоқалари бўлган “Лига” партияси ҳам киради.

 

Сўнгги пайтларда Мелони аввал яқин иттифоқчи бўлган Трамп билан муносабатларини совутган. У Эрон билан боғлиқ можаро масаласида масофа сақлаб, АҚШ президентининг Папа Леога нисбатан кескин танқидларига очиқ эътироз билдирган.

 

Бу ҳолат Владимир Соловев томонидан хорижий етакчилар ва бошқа давлатларга нисбатан янграётган илк кескин баёнот эмас. У жорий йил январь ойида Россияни Марказий Осиё ва Арманистонда “махсус ҳарбий амалиёт” ўтказишга чақирган эди.

 

Ўшанда у Арманистон ҳамда Марказий Осиё Россия учун Сурия ёки Венесуэладан ҳам муҳимроқ эканини таъкидлаб, ушбу ҳудудларни йўқотиш катта муаммоларга олиб келишини билдирган. Шунингдек, у Марказий Осиё минтақасини “бизнинг Осиё” деб атаган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.