Жаҳон

Молдова парламенти фаолиятида рус тилидан воз кечади

Ҳукмрон партия томонидан тайёрланган ҳужжатга кўра, румин тили парламентнинг ягона ишчи тили этиб белгиланади.

Молдова парламенти фаолиятида рус тилидан воз кечади

Молдова парламенти қонунчилик органининг ташкил этилиши ва фаолияти тўғрисидаги кодекс лойиҳасини маъқуллади. Унга кўра, парламент фаолиятида рус тилидан фойдаланиш бекор қилинади. Бу ҳақда “Unimedia” нашри хабар берди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, румин тили парламентнинг ягона ишчи тили этиб белгиланади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар румин тилида тайёрланиб, қабул қилинади ва зарурат туғилганда бошқа тилларга таржима қилинади.

 

Мазкур ташаббус ҳукмрон “Ҳаракат ва бирдамлик” (PDS) партияси депутатлари томонидан илгари сурилган бўлиб, Европа Комиссиясининг 2023–2025 йилларда Европа Иттифоқини кенгайтириш бўйича тавсияларини амалга оширишга қаратилгани таъкидланмоқда.

 

PDS депутати Игор Талмазан бу қарор парламентнинг иш жараёнида рус тилига мажбурий таржимани бекор қилиш ва барча расмий мулоқотни румин тилида олиб бориш зарурлигини кўзда тутишини билдирган.

 

Молдова 2022 йилда Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза берганидан сўнг Евроинтеграция йўлини фаоллаштирган. 2024 йилда эса мамлакатда Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича референдум ўтказилиб, унда кўпчилик фуқаролар қўллаб-қувватлаган.

 

Шунингдек, Молдова МДҲдан чиқиш жараёнини ҳам бошлагани қайд этилган. Расмий маълумотларга кўра, тегишли ҳужжатлар бекор қилингач, мамлакат ташкилотдан ҳуқуқий жиҳатдан чиқиши кутилмоқда.

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Владимир Путин Тожикистонга ташриф буюрди. Халқаро жиноий суд томонидан ҳибсга олиш учун ордер берилган Россия президентини Душанбе ҳибсга олмади. Бунинг ортидан Тожикистон Рим статутидан чиқиш ҳақида БМТга расмий билдиришнома юборди.

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Теҳрон янги тажовузкор ҳаракатлар содир этилса, ҳарбий операциялар географиясини кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди.

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россия армияси ёки унга алоқадор қуролли гуруҳларда хизмат қилган шахслар учун кириш тақиқланиши мумкин.

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Таклиф этилаётган чекловлар молиявий хизматлар, криптовалюталар ва энергетика секторини ҳам қамраб олади.

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Табиий офат оқибатида тахминан 1 500 киши ҳалок бўлган, 5 200 киши бедарак йўқолган ёки ҳалок бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан, кучли ривожланган кумулонимбус булутлари самолётларнинг хавфсиз қўнишига тўсқинлик қилган.

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари сув, тупроқ ва ҳавонинг кенг кўламда ифлосланишига олиб келиб, аҳоли саломатлиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдирмоқда.

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Наркотик контрабандасининг ғайриоддий усули: 4 киши 280 та капсула билан ушланди

Гумонланувчилар суд қарори билан ҳибсга олиниб, қамоққа юборилган.