Ўзбекистон

Энди Ўзбекистонда банклар фуқароларнинг йирик пул ўтказмаларини қатъий назорат қила бошлайди

Марказий банк йирик ва шубҳали транзакцияларни мониторинг қилиш бўйича янги тартибларни тасдиқлади.

Энди Ўзбекистонда банклар фуқароларнинг йирик пул ўтказмаларини қатъий назорат қила бошлайди

Марказий банк томонидан молиявий операциялар устидан назоратни кучайтиришга қаратилган янги тартиблар тасдиқланди. Унга кўра, мамлакатдаги банклар айрим йирик ва шубҳали деб топилган транзакцияларни кучайтирилган мониторинг асосида кузатиб боради.



Қайд этилишича, янги ҳужжат орқали шубҳали операцияларни аниқлаш мезонлари ва индикаторлари янгиланган.



Янги тартибларга мувофиқ, кучайтирилган мониторинг остидаги давлатлардан амалга ошириладиган ва умумий суммаси 1000 БҲМ — 412 миллион сўмга тенг ёки ундан юқори бўлган пул ўтказмалари алоҳида назоратга олинади. Бу бир марталик транзакция ёки 30 кун давомида амалга оширилган бир нечта операцияларни ҳам ўз ичига олади.



Шунингдек, хизмат кўрсатиш ёки хизматлар билан боғлиқ қарзларни қоплаш бўйича импорт шартномаларига киритилган ўзгартиришлар ҳам мониторинг қилинади. Бунда шартнома суммаси 5000 БҲМ — 2 миллиард 60 миллион сўмдан ошган ҳолатлар алоҳида кузатувга олинади.



Бундан ташқари, 10,3 миллион сўмдан ортиқ пул ўтказмалари ҳамда 206 миллион сўмдан юқори нақд пул ечиб олиш операциялари юзасидан банклар махсус тизимга қўшимча маълумот киритиб боради.



Расмийларга кўра, мазкур чоралар ноқонуний даромадларни легаллаштириш, яширин молиявий айланишлар ва шубҳали пул оқимларига қарши курашиш мақсадида жорий этилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"