Ўзбекистон

Хивада 12,3 гектарлик халқаро туристик шаҳарча барпо этилади

Мажмуада меҳмонхоналар, музей, ресторанлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

Хивада 12,3 гектарлик халқаро туристик шаҳарча барпо этилади

Хива шаҳрида тарихий мерос ва замонавий шаҳарсозлик ечимларини уйғунлаштирган халқаро туристик шаҳарча барпо этилиши режалаштирилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев шаҳарча лойиҳаси тақдимоти билан танишди.

 

Умумий майдони 12,3 гектар бўлган мажмуада меҳмонхоналар, музей, ресторанлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади. Музейда тарихий ва замонавий экспонатлар намойиш этилиши кўзда тутилган.

 

Туристик шаҳарчанинг меъморий концепцияси Хоразмнинг  асрлик шаҳарсозлик анъаналари асосида ишлаб чиқилган. Жумладан, 1511 йилда Хива хонлигининг илк пойтахти бўлган қадимий Вазир шаҳрининг тарихий тузилиши ва кўчалар тармоғи концепцияга асос қилиб олинган.

 

Мажмуанинг салмоқли қисми яшил ҳудудлар ва сайр йўлакларига ажратилади. Бу ерда шаршарали фавворалар ва ички ариқлар барпо этилади. Автотураргоҳларда эса қуёш панеллари ўрнатилган соябонлар ташкил этилиши режалаштирилган.

 

Маълумотларга кўра, сўнгги тўққиз йилда Хоразмда 280 та меҳмонхона ва меҳмон уйи қурилган, меҳмонхона фонди тўрт баробар ошган. Сўнгги беш йилда вилоятга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар сони эса 10 бараварга кўпайган.

 

Янги туристик шаҳарча Ичан-қалъага тушаётган туристик юкламани камайтириш, сайёҳлар учун янги йўналиш ва хизматларни таклиф этиш ҳамда уларнинг Хоразмда қолиш муддатини узайтиришга хизмат қилади.

 

Лойиҳа доирасида минглаб янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли учун автомобиллар ҳаракатидан холи яшил дам олиш ҳудудларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.