Жаҳон

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Афғонистон пойтахти Кобулнинг ғарбий қисмидаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди. Ҳодиса оқибатида бир неча ўқувчи, жумладан, болалар жароҳатланган.

 

Портлаш 17 август куни маҳаллий вақт билан соат 16:30 атрофида Кобулнинг 13-мавзесидаги Дашт-э-Барчи ҳудудининг Маҳдиа шаҳарчасида жойлашган “Шам-э-Ҳедаят” хусусий мактабида юз берган.

 

KabulNow нашрига кўра, ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб қаршисидаги тор кўчадан унинг ҳовлисига граната отилган. Портлаш оқибатида бир неча киши жароҳатланган, бироқ уларнинг аниқ сони ҳозирча маълум қилинмаган.

 

Жабрланганларнинг аксарияти ёш болалар экани, улар орасида қизлар ва ўғил болалар ҳам борлиги айтилмоқда. Жароҳатланган бир неча ўқувчи шифохоналарга олиб кетилган. Уларнинг аҳволи ва жароҳатларининг оғирлик даражаси ҳозирча номаълум.

 

Ҳодиса жойида тез ёрдам машиналари ишлагани ва жароҳатланганларни шифохоналарга олиб кетгани акс этган видеолар ҳам тарқалган.

 

Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Толибон ҳукумати ҳам ҳодиса юзасидан расмий изоҳ бермаган.

 

Портлаш содир бўлган Дашт-э-Барчи Кобулнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудларидан бири бўлиб, бу ерда асосан шиа ҳазоралар жамоаси истиқомат қилади. Мазкур ҳудуд аввал ҳам жангари гуруҳлар, хусусан, “Исломий давлат”нинг Афғонистондаги бўлинмаси — ISIS-K томонидан ҳужумларга учраган.

 

ISIS-K сўнгги йилларда Афғонистонда ҳазора фуқароларига қарши қатор ҳужумларни амалга оширган. Гуруҳ мактаб, шифохона, масжид, жамоат транспорти ва бошқа фуқаролик объектларини ҳам нишонга олган.

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги бир нечта Фаластин қишлоғида содир бўлган ҳужумлар Исроилда ҳам сиёсий баҳсларга сабаб бўлди.

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

АҚШ Меса Флоресни қўлга олишга ёрдам берадиган маълумот учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилган эди.

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Автомобиль болаларга озиқ-овқат ва ичимлик тарқатиш учун тўхташга тайёрланаётган пайтда ракета билан урилгани айтилди.

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ракета қурилмаси намойиши АҚШнинг Эрон ракета дастурини йўқ қилгани ҳақидаги баёнотлари фонида амалга оширилди.

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Бу кўрсаткич 2013 йилда чиқарилган GTA V’нинг дастлабки уч кунлик 1 миллиард долларлик натижасидан қарийб тўрт баравар юқори.

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Klebsiella pneumoniae сабабли юзага келган қон инфекциялари 2019–2025 йилларда 72 фоизга ошди.

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

АҚШ демократлар Конгресс устидан назоратни қўлга киритишидан аввал Россия ва Украина ўртасида келишувга эришишга шошилмоқда.

Бир кечада 275 та Украина дрони йўқ қилинди — Россия Мудофаа вазирлиги

Бир кечада 275 та Украина дрони йўқ қилинди — Россия Мудофаа вазирлиги

Бир ҳафта давомида 6 808 та Украина дронини йўқ қилинган.