Ўзбекистон

Хоразм вилоятида 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди

Янги лойиҳаларни ишга тушириш маросими Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтди.

Хоразм вилоятида 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди

Хоразм вилоятида умумий қиймати 176 миллион доллар бўлган 12 та лойиҳа ишга туширилди. Шунингдек, хорижий ҳамкорлар иштирокида қиймати 7 миллиард 424 миллион долларлик 15 та янги лойиҳа қурилишига старт берилди.

 

 

Янги лойиҳаларни ишга тушириш маросими 17 август куни Хива шаҳридаги “Фаровон Khiva Hotel” меҳмонхонасида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтди.

 

Тадбирда қайд этилишича, сўнгги тўққиз йил давомида Хоразм вилоятига 7,5 миллиард доллар инвестиция киритилиб, 9,7 мингта янги қувват ишга туширилган. Кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун 33 триллион сўмдан зиёд кредит ажратилган.

 

 

Натижада вилоятда аҳолининг реал даромадлари икки баравар ошган. Камбағаллик даражаси 4,4 фоизга, ишсизлик эса 4,5 фоизга тушган. 72 та маҳалла “ишсизлик ва камбағалликдан ҳоли” ҳудудга айланган. Вилоятда транспорт ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.

 

Сўнгги тўққиз йилда 280 та меҳмонхона ва меҳмон уйи қурилган, меҳмонхона фонди тўрт баравар ошган. Охирги беш йилда Хоразмга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар сони эса 10 бараварга кўпайган.

 

 

Тадбирда 2026 йилда вилоятга жалб этилаётган хорижий инвестициялар ҳажми 2 миллиард доллардан ошаётгани таъкидланди. Йил бошидан буён Урганч ва Хива шаҳарлари, Тупроққалъа ҳамда Урганч туманларида кимё, машинасозлик, қурилиш материаллари ва туризм йўналишларидаги лойиҳалар учун зарур инфратузилма яратилган.

 

Шунингдек, Урганч халқаро аэропортидан Хивагача электрлаштирилган темир йўл линияси фойдаланишга топширилди. Урганч–Хива пулли автомобиль йўли ҳам ишга туширилмоқда. Мазкур йўл орқали Урганчдан Хивага етиб бориш вақти 45 дақиқадан 20 дақиқагача қисқариши кутилмоқда.

 

 

Янги лойиҳалар орасида Тупроққалъа туманида БАА ҳамкорлигида 6 миллиард долларлик экологик авиация ёқилғиси ишлаб чиқариш лойиҳаси, 170 миллион долларлик биоэтанол корхонаси, Урганч шаҳрида 30 миллион долларлик меҳмонхона ва савдо-кўнгилочар мажмуаси ҳамда Урганч туманида 100 миллион долларлик чиқиндиларни қайта ишлаш ва 71 мегаватт “яшил” энергия ишлаб чиқариш лойиҳаси бор.

 

Бундан ташқари, Хива яқинида 120 миллион долларлик “Саҳро юлдузи” туристик мажмуаси, Урганч туманида 26 миллион долларлик мис саноати кластери ва 60 миллион долларлик оптик толали кабеллар ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилади.

 

 

Ал-Хоразмий шаҳарчасида 5 минг талабага мўлжалланган университет, меҳмонхона, дам олиш ва савдо мажмуалари, Урганч шаҳрида эса “Инвесторлар уйи” қурилиши режалаштирилган. Лойиҳалар натижасида жами 6,6 мингта янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, янги лойиҳаларни ишга туширди ва истиқболдаги лойиҳалар қурилишига старт берди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"