Жаҳон

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Мерке туманида 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси Мадина Рашид қизининг жасади топилди. Унинг ўлими юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов олиб борилмоқда.

 

Қозоғистон полицияси мазкур ҳолат бўйича ўз жонига қасд қилишга ундаш моддаси билан иш очилганини маълум қилган. Ҳозирда воқеанинг барча тафсилотлари аниқланмоқда. Терговга оид бошқа маълумотлар ошкор қилинмаган.

 

Маҳаллий Qumash.kz нашрининг ёзишича, Мадина вафотидан олдин дугонасига эри билан муносабатларидаги муаммолар ҳақида гапирган. У турмуш ўртоғи билан тез-тез жанжаллашгани ва унинг томонидан жисмоний зўравонликка учраганини айтган. Шунингдек, қиз эридан кетмоқчи бўлганини билдирган.

 

Дугонасининг сўзларига кўра, Мадина сўнгги жанжал ҳақида ҳам унга ёзган. Можаро эри саккиз ойлик фарзанди учун олиб келган “Барни” бисквитини Мадина еб қўйгани сабабли юзага келган. Дугонасининг таъкидлашича, шундан кейин эркак уни урган.

 

Эртаси куни Мадина буюмларини йиғиб қўйганини кўрсатиб, дугонасига сурат юборган ва уйдан кетмоқчи эканини айтган. 

 

Шунингдек, йўл харажатлари учун 15 минг тенге сўраган. Бироқ дугонаси ўша пайтда пул топа олмаган. Шундан кейин Мадина билан алоқа узилган. Кейинчалик унинг қайнонаси дугонасига Мадинанинг вафот этганини маълум қилган.

 

Мадина Ўзбекистон фуқароси, унинг эри эса Қозоғистон фуқароси бўлган. Улар қарийб икки йил аввал турмуш қурган, саккиз ойлик фарзанди бўлган. Дугонасининг сўзларига кўра, Мадина ҳомиладор бўлиши ҳам мумкин эди.

 

Марҳуманинг дугонаси Мадинанинг ўлими билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан шубҳалар билдирган. У қизнинг танасида жароҳатлар бўлганини айтиб, воқеани тўлиқ текширишга чақирган. Бироқ бу маълумотлар ҳозирча расман тасдиқланмаган.

 

Полиция тергов якунига қадар ўлим сабаби ёки муайян шахсларнинг айбдорлиги ҳақида хулоса бермаган. Марҳуманинг яқинлари эса унинг ўлими билан боғлиқ барча ҳолатлар тўлиқ ва холис аниқланишини талаб қилмоқда.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"