Ўзбекистон

Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларни алмашиш бўйича кейинги қадамларни келишиб олди

Ҳудудларни алмашиш бўйича келишувларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузди. Гуруҳ аҳоли фуқаролиги, кўчириш, мулкий ҳуқуқлар, ердан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимоя масалаларини ҳал қилади.

Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларни алмашиш бўйича кейинги қадамларни келишиб олди

Қирғизистон ва Ўзбекистон ер майдонларини алмашиш бўйича аввал эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан кейинги амалий қадамларни белгилаб олди. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.

 

Бу масала Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой туманида бўлиб ўтган икки давлатнинг қўшма ишчи комиссияси йиғилишида муҳокама қилинди.

 

Йиғилишда алмашинадиган ҳудудлар аҳолиси фуқаролиги, уларни кўчириш, давлат мулки объектларини қабул қилиш ва топшириш, фуқароларнинг мулкий ҳуқуқларини расмийлаштириш, ердан фойдаланиш ҳамда ижтимоий ҳимоя масалалари кўриб чиқилди.

 

Шунингдек, мазкур ҳудудлар аҳолиси учун таълим жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

 

Йиғилиш якунида икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари вакилларидан иборат қўшма ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.

 

Ишчи гуруҳ ҳудудларни алмашиш билан боғлиқ масалаларни амалий жиҳатдан ҳал этиш билан шуғулланади. Унинг вакиллари айирбошланадиган ҳудудларга ташриф буюриб, амалга оширилган ишлар ва натижалар ҳақида комиссия ҳамраисларига мунтазам ахборот тақдим этади.

 

Қирғизистон томонидан комиссияга вазирнинг биринчи ўринбосари Камчибек Досматов, Ўзбекистон томонидан эса ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Б. Б. Қудратхўжаев раҳбарлик қилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"