Спорт

Ўзбекистонда "Men G'olib Run" ватанпарварлик югуриш мусобақаси бўлиб ўтди

Югуриш мусобақалари қаҳрамонлар хотирасини эъзозлаш ва соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга бағишланди.

Ўзбекистонда "Men G'olib Run" ватанпарварлик югуриш мусобақаси бўлиб ўтди

Бутун мамлакат бўйлаб "Men G‘olib Run" ватанпарварлик югуриш мусобақасининг босқичлари бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Ўзбекистоннинг 14 та шаҳрида ўтказилиб, унда қарийб 40 минг нафар иштирокчи қатнашди.

 

 

Оммавий стартларда ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва куч тузилмалари ходимлари, вазирлик ва идоралар ҳузуридаги ихтисослаштирилган таълим муассасалари курсантлари, вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ходимлари, профессионал спортчилар, югуриш ихлосмандлари ҳамда мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган аҳоли вакиллари иштирок этди.

 

 

Югуриш мусобақалари қаҳрамонлар хотирасини эъзозлаш ва соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга бағишланди

 

 

Тадбирда Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси жамоалари, шунингдек, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси вакиллари иштирок этди.

 

 

Мусобақа якунларига кўра, 10 километр масофада жамоавий биринчиликда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси 32:52 ўртача натижа билан ғолиб бўлди. 10 километр масофада шахсий ҳисобда эса Ички ишлар вазирлиги вакили Андрей Петров 29:15 натижа билан ғалаба қозонди.

 

 

"Men G‘olib Run" Ўзбекистондаги энг йирик оммавий спорт-ватанпарварлик лойиҳаларидан бирига айланиб, минглаб инсонларни хотира, куч, бирдамлик ва Ватан ҳимоячилари жасоратига ҳурмат ғояси атрофида бирлаштирди.

 

 

Тадбирлар Спорт вазирлигининг умумий мувофиқлаштируви ҳамда Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерациясининг фаол кўмаги билан ташкил этилди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.