Сиёсат

Ўзбекистон Президенти Туркистоннинг тарихий-маданий маркази билан танишди

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар делегациялари раҳбарлари Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилиб, “Ҳазрат Султон” музей-қўриқхонасининг ташрифлар марказида бўлди.

Ўзбекистон Президенти Туркистоннинг тарихий-маданий маркази билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар делегациялари раҳбарлари билан биргаликда Туркистон шаҳрининг тарихий-маданий марказида бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

 

Маълум қилинишича, олий мартабали меҳмонлар Марказий Осиёдаги ислом меъморчилигининг ёрқин ёдгорликларидан бири, Қозоғистоннинг бош маънавий маркази бўлган Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилди.

 

XIV аср охирида Амир Темур фармойишига биноан барпо этилган ушбу мақбара бугунги кунда УНЕСCОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган бўлиб, Марказий Осиёдаги  аср ислом меъморчилигининг энг ноёб ва муҳташам намуналаридан бири ҳисобланади. Унинг қурилиши 1389-1391 йилларда бошланиб, XIV аср охирига қадар давом этган. Мажмуани бунёд этишда Мовароуннаҳр усталари, шунингдек, бошқа ҳудудлардан келган меъмор ва наққошлар қатнашган.

 

Етакчилар буюк сўфий шоир ва мутафаккир хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

 

 

Шунингдек, делегациялар раҳбарлари “Ҳазрат Султон” музей-қўриқхонасининг ташрифлар маркази билан танишди. Бу ерда зиёратчилар ва меҳмонларни қабул қилиш, кўргазмалар ташкил этиш ҳамда Туркистоннинг бой тарихий-маданий меросини намойиш қилиш учун замонавий шароитлар яратилган. 

 

 

Марказда  асрлар даврига оид ноёб меросни сақлаш, ўрганиш ва кенг тарғиб этишга қаратилган доимий музей экспозицияси – “Ноёб экспонатлар зали” алоҳида ўрин тутади.

 

 

Экспозицияда Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси билан боғлиқ нодир тарихий ёдгорликлар, жумладан, XIV-XV асрларга мансуб осори атиқалар,  асрлар меъморий ва амалий безак санъати ҳамда кулолчилик намуналари ўрин олган. 

 

Мақбаранинг асл эшиги, Хожа Аҳмад Яссавий қабри устидаги ёпинчиқ, Амир Темур томонидан ҳадъя қилинган бронза шамдонлар, шунингдек, Туркистоннинг қадимий тарихини очиб берувчи археологик ва керамик топилмалар шулар жумласидан.

 

 

Бундай ёдгорликлар ва маданий лойиҳалар маънавий  асраб-авайлаш, тарихий хотирани мустаҳкамлаш, муштарак илдизлар, эътиқод ва анъаналар билан боғланган қардош халқларимизни янада яқинлаштиришда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"