Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби ўринбосари билан учрашув ўтказди

Учрашувда репродуктив саломатлик, гендер тенглик ва демографик барқарорлик соҳаларидаги лойиҳаларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби ўринбосари билан учрашув ўтказди

 

Президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) ижрочи директори Диене Кейтани қабул қилди.



Учрашув аввалида меҳмон давлат раҳбарига БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг самимий саломлари ва эзгу тилакларини етказди.



Суҳбат давомида Ўзбекистон ва UNFPA ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.



Кейинги йилларда томонлар ўртасидаги ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани таъкидланди. Хусусан, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, гендер тенгликни таъминлаш, демографик барқарорликни қўллаб-қувватлаш йўналишларида муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жамғарма мамлакат тарихидаги биринчи аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнида ҳам фаол иштирок этди.



Шунингдек, она ва бола саломатлигини яхшилаш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш борасида эришилган натижалар алоҳида қайд этилди.



Учрашув якунида ҳамкорликни янада кенгайтириш, янги қўшма ташаббусларни амалга ошириш ҳамда Ўзбекистонда ва халқаро майдонда юқори даражадаги тадбирларни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва янги амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Остонада Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида қатнашди.