Ўзбекистон

Самарқанд 2026 йилда йирик экологик форум ва кўргазмага мезбонлик қилади

Самарқандда ўтказиладиган “Eco Expo Central Asia 2026” халқаро кўргазмаси, GEF VIII Ассамблеяси ҳамда “Green University” ва “яшил” техникумлар фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Самарқанд 2026 йилда йирик экологик форум ва кўргазмага мезбонлик қилади

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида (“Green University”) Самарқандда ўтказиладиган “Ecо Expo Central Asia 2026” халқаро экологик кўргазмаси, Глобал экологик жамғарма (GEF) VIII Ассамблеяси, “Green University” ва “яшил” техникумлар фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 

 

Унда Экология вазири ўринбосари Жусипбек Казбеков, Экология қўмитасининг Халқаро ҳамкорлик, грантлар ва рейтинглар бошқармаси Экологик дипломатия бўлими бошлиғи Жавоҳир Абдухолиқов, Экология қўмитаси Ўрмон, биохилмахиллик ва чўлланишга қарши курашиш сиёсати департаменти раҳбари Баҳром Холхўжаев, “Green University” ректори, профессор Бахтиёр Пулатов, қўмита ва тизим ташкилотлари, ҳудудий бош бошқармалар ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

 

Тадбирда нутқ сўзлаган Жусипбек Казбеков Ўзбекистон яна бир бор муҳим халқаро экологик тадбирларга мезбонлик қилаётганлиги, бу тадбирларда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир долзарб масалаларга эътибор қаратилиши, хусусан, иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларига бардошлиликни ошириш, биохилма-хилликни сақлаш, ер деградацияси ва чўлланишга қарши кураш, сув ресурсларини бошқариш ҳамда атроф-муҳит ифлосланишини камайтириш каби масалалар муҳокама қилинишини таъкидлади. Ж. Казбеков, шунингдек, Марказий Осиёда экология соҳасида ягона бўлган “Green University” ҳамда университет негизида ташкил этиладиган “яшил” техникумларга алоҳида тўхталди. У мазкур техникумларда соҳада чуқур билимга эга бўлган мутахассислар, малакали кадрлар тайёрланиши, бу эса нафақат Ўзбекистон, балки минтақада экологик барқарорликни таъминлашда муҳим ўрин тутишини қайд этди.

 

 

Экологик дипломатия бўлими бошлиғи Жавоҳир Абдухолиқов эса GEF'нинг VIII Ассамблеяси ҳақида фикр билдирди. У Ассамблея юқори даражадаги пленарлар, вазирлар даражасидаги давра суҳбатлари, фуқаролик жамияти форумлари, лойиҳалар тақдимотлари, GEF Кенгаши йиғилишлари ва молиявий ташаббусларни қамраб олишини таъкидлади. Шунингдек, Ассамблея натижасида “яшил” лойиҳаларга грантлар ва инвестициялар жалб қилиниши, халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорлик кенгайтирилиши, иқлим ўзгаришига мослашиш лойиҳалари қўллаб-қувватланиши, Оролбўйи экотизимларини тиклаш дастурлари илгари сурилиши, биохилма- асраш лойиҳалари қўллаб-қувватланиши ва қайта тикланувчи энергия ва барқарор қишлоқ хўжалиги ривожлантирилиши, қўшма трансчегаравий ташаббуслар ишга туширилишини айтиб ўтди. Бу халқаро тадбир хорижий делегациялар ва экспертлар оқими ортишига, бизнес туризми ривожланишига ва хизмат кўрсатиш ҳамда логистика соҳасида қўшимча иш ўринлари яратилишига ҳисса қўшади.

 

Экология қўмитаси Ўрмон, биохилмахиллик ва чўлланишга қарши курашиш сиёсати департаменти раҳбари Баҳром Холхўжаев “Ecо Expo Central Asia 2026” халқаро экологик кўргазмасига алоҳида тўхталди. Мазкур тадбир дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакати вакиллари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дипломатик корпус вакиллари, инвесторлар, экологик маҳсулот ишлаб чиқарувчилар, экоинноваторлар, шунингдек, давлат органлари ва эксперт ҳамжамияти вакилларини бир майдонда жамлаши, кўргазмада экологик маҳсулот ва хизматларга бағишланган 68 дан ортиқ павилён ташкил этилишини айтиб кўтди.

 

 

Хусусан, кўргазма Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда “Бусинесс Congress Management” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилиб, Глобал яшил ўсиш институти (GGGI), Осиё тараққиёт банки (ADB), Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD) каби етакчи халқаро ташкилотлар иштирок этади. Шунингдек, йирик хорижий компаниялар — Vision Invest (Саудия Арабистони), SUEZ (Франция), Cevia Environment (Хитой Халқ Республикаси), KOMOTO (Япония), EPSOY (Финландия), Siberian Wellness (Россия), Bell energy (БАА), Oizom Instruments (Ҳиндистон) ўз корпоратив павилёнларини намойиш этади. Бундан ташқари, мамлакатимизнинг етакчи корхоналари — Навоий ва Олмалиқ тоғ-конь металлургия комбинати, АКФА, Жиззах Аккумулятор Заводи, Ўзкимёсаноат АЖ ҳам иштирок этади.

 

 

Бундан ташқари, кўргазмада мамлакатнинг барча вилоят ва туманлари иқлим ўзгаришига мослашиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган аниқ лойиҳа таклифларини тайёрлаган, ушбу ташаббуслар халқаро донорлар ва инвесторлар эътиборига ҳавола этилади. Шунингдек, кўргазма доирасида “яшил” энергетика, чиқиндиларни қайта ишлаш, сув ресурсларини бошқариш, иқлимга мослашув ва барқарор ривожланиш масалаларига бағишланган 50 дан ортиқ сайд-ивентлар, тематик форумлар, тақдимотлар ва мулоқот майдончалари ташкил этилади.

 

Матбуот анжуманида нутқ сўзлаган “Green University” ректори Бахтиёр Пулатов университет ҳамда унинг негизида республиканинг ҳар бир ҳудудида ташкил этиладиган "яшил" техникумлар фаолиятига эътибор қаратди. Университет таълим сифати Европа стандартларига (ESG) мос бўлиб, глобал миқёсда рақобатбардош ва ижтимоий масъулиятли эколог мутахассисларни тайёрлашга қаратилган. Ҳозирда барқарор ривожланиш, яшил иқтисодиёт, экологик ҳуқуқ, циркуляр иқтисодиёт, барқарор молия, экологик фанлар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби йўналишларда бакалавриат ва магистратура дастурлари йўлга қўйилган.

 

 

Маълумот учун, “Green University” таркибида 4 та илмий-тадқиқот институти, 6 та илмий ва инновацион марказ, 6 та замонавий лаборатория ҳамда республика бўйлаб фаолият кўрсатаётган 14 та техникум мавжуд. Шу билан бирга, университет тизимида рақамли таълим, илмий-амалий тадқиқотлар ва экологик инновацияларни ривожлантиришга хизмат қилувчи қатор махсус тузилмалар самарали фаолият олиб бормоқда. Келгусида университет тизими доирасида яшил техникумлар ҳузурида 14 та дендропарк ва ташкил этиладиган 14 та ботаника боғини барпо этиш режалаштирилган бўлиб, мазкур лойиҳалар экологик таълим, биохилма- асраш ва “яшил ҳудудлар”ни кенгайтиришга хизмат қилади. Шунингдек, “яшил” техникумлар ҳудудидаги дендрология ва ботаника боғлари атрофини “яшил белбоғ” билан ўраш ҳам режалаштирилган бўлиб, бу ташаббус атроф-муҳит муҳофазасини кучайтириш ва экотизим барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. Университетнинг асосий мақсади — замонавий билим ва халқаро стандартларга эга бўлган, экологик масъулиятни чуқур англайдиган, “Hub and Spoke” тамойили асосида экология ва иқлим ўзгариши соҳасида янги авлод мутахассисларини тайёрлашдир.

 

 

Бугунги кунда “Green University” таркибида бир қатор илмий-тадқиқот ва инновацион тузилмалар самарали фаолият юритмоқда. Хусусан, гидрометеорология ва ўрмон хўжалиги йўналишларидаги ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил” технологиялар бўйича илмий марказлар, Оролбўйи ҳудудининг экологик тикланишига қаратилган халқаро инновация маркази, экология ва атроф-муҳит соҳасидаги минтақавий қўшма тадқиқот маркази, шунингдек, экологик технологиялар ва иқлимга мослашув бўйича илмий-амалий платформалар фаолият юритмоқда.

 

 

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 мартдаги 110-сон қарорига мувофиқ, “Эко-маданият” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Греэн University” ҳузурида 14 та “яшил” техникум ташкил этилади. Мазкур қарор асосида узлуксиз таълим тизимини таъминловчи интеграциялашган модель жорий этилган бўлиб, унга кўра университетда ўқитиладиган махсус фанлар “яшил” техникумларнинг иккинчи босқич ўқув дастурларига киритилади. Ушбу техникумларни муваффақиятли тамомлаган, камида B2 даражадаги инглиз тилини биладиган битирувчилар ўз академик кўрсаткичлари (GPA) асосида Green University бакалавриат дастурларининг иккинчи босқичидан ўқишни давом эттириш имкониятига эга бўлади.

 

Б.Пулатов республиканинг барча ҳудудларида ташкил этиладиган “яшил” техникумлар ҳар бир ҳудудда ўша ҳудуд иқлими, экологиясини яхши биладиган, соҳага ихтисослашган мутахассислар етишиб чиқишини таъминлашини қайд этди.

 

Матбуот анжумани давомида мутахассислар оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб берди.

 

 

custom img

Тошкентда тақиқланган жойда қолдирилган автомобиллар жарима майдончасига олиб кетилади

Эндиликда пиёдалар йўлаклари, бекатлар ва тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланган ҳудудларда қолдирилган автомобиллар эвакуация қилинади.

custom img

1 июндан "свет" ва газ нархи ошади

200 кВт дан 500 кВт гача электр энергиясига 900 сўмдан тўланади. Табиий газ бўйича барча истеъмолчилар учун 1 куб метр газ нархи 2 000 сўм этиб белгиланди.

custom img

Саида Мирзиёева Бухородаги боғча ва поликлиникаларни кўздан кечирди

Бухорода ўтган асрда очилган боғча қайта қурилиб, икки йил ичида 36 та поликлиника реконструкция қилинади.

custom img

Ўқитувчилар фарзандлари учун контрактнинг 30 фоизи қоплаб берилиши мумкин

Чегирма магистратура, сиртқи, кечки, масофавий, қўшма дастурлар ҳамда супер-контракт шаклларига татбиқ этилмайди.

custom img

Фарғонада тоға ва жиян наркосавдогарлар қўлга олинди

Тезкор тадбирда жами 5 кг гашиш олинган бўлиб, мазкур моддалар қўшни давлатдан олиб кирилган.

custom img

Фарғонада “Соғлиқ учун 5 минг қадам” марафони ўтказилди

Вазирлик тизими вакиллари 6 та спорт тури бўйича беллашдилар.

custom img

Республика бўйлаб 12 кунда болаларни меъёрдан ортиқ ташиш билан боғлиқ 170 та ҳолат аниқланди

Текширувларда 3872 нафар бола сиғимидан ортиқ транспортларда олиб кетилгани маълум бўлди.

custom img

Ҳудудларда 168 минг гектар саноатлашган боғ ва токзорлар барпо этилади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда интенсив саноатлашган боғларни кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"