Сиёсат

Президентлар Туркистонда Ўзбекистон томонидан бунёд этилган масжид билан танишди

Қуръон оятлари тиловат этилиб, қардош халқларга тинчлик ва фаровонлик тилаб, дуо ўқилди.

Президентлар Туркистонда Ўзбекистон томонидан бунёд этилган масжид билан танишди

Амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан биргаликда Туркистон шаҳрида Ўзбекистон томонидан бунёд этилган масжид билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

 

Маълум қилинишича, мажмуанинг умумий майдони 7 гектардан зиёдни ташкил этади, унда 5 мингдан ортиқ киши намоз ўқиши мумкин. Муҳташам ансамбль тўртта 70 метрлик минора ҳамда асосий зал ва анъанавий айвонларни ўз ичига олган уч қаватли бош бинодан иборат.

 

 

Ислом ва Шарқ меъморчилигининг энг яхши анъаналарига мувофиқ барпо этилган жоме масжидида миллий нақшлар, шарқона гумбазлар, баланд миноралар ҳамда замонавий қурилиш технологиялари уйғун қиёфа касб этган. Масжиднинг ички безагида ислом хаттотлик ва наққошлик санъати намуналаридан кенг фойдаланилган.

 

 

Атрофдаги 4,2 гектар майдонни ободонлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ерда яшил майдонлар, йўлаклар, дам олиш жойлари, ёритиш тизимлари, манзарали қурилмалар ва фавворалар барпо этилмоқда.

 

 

Ўзбекистон томонидан қардош Қозоғистон халқи ҳамда Туркистон аҳолисига туҳфа сифатида қуриб битказилган ушбу муҳташам мажмуа икки давлат ўртасидаги  асрлик дўстлик ва маданий яқинлик, яхши қўшничилик ҳамда иттифоқчилик муносабатларининг ёрқин ифодаси бўлгани таъкидланди.

 

 

Қуръон оятлари тиловат этилиб, қардош халқларга тинчлик ва фаровонлик тилаб, дуо ўқилди.

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"