Сиёсат

Ўзбекистон МДҲ ҳудудидаги ҳуқуқий мулоқотда иштирок этди

13 май куни Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг 35 йиллигига бағишланган халқаро ҳуқуқий форум бўлиб ўтди.

Ўзбекистон МДҲ ҳудудидаги ҳуқуқий мулоқотда иштирок этди

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг 35 йиллигига бағишланган халқаро ҳуқуқий форумда Ўзбекистон номидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов видеомурожаат билан сўзга чиқди.

 

          

Тадбирда Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг давлат органлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, илмий ва эксперт доиралари вакиллари иштирок этди.

 

А. Саидов ўз нутқида МДҲ давлатлари ўртасида ўзаро англашув, ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг муҳим механизми сифатида халқаро ҳуқуқий мулоқотнинг алоҳида аҳамиятини таъкидлади. Ҳамдўстлик ҳудудида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш долзарб эканини қайд этди.

 

Тадбир иштирокчилари халқаро ҳуқуқнинг барқарор ривожланишни таъминлаш, тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари, қонун устуворлиги ва адолатнинг умумеътироф этилган тамойилларини илгари суришдаги ўрнига эътибор қаратдилар. 

 

 

Миллий ҳуқуқий тизимларни такомиллаштириш, ҳуқуқий маърифатни ёйиш ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмларини институционал жиҳатдан мустаҳкамлаш борасида тажриба алмашиш ва саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

 

Форум МДҲ доирасида кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш билан боғлиқ долзарб ҳуқуқий масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларидаги замонавий муаммоларни ҳал этиш бўйича умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш учун муҳим майдон бўлди.

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"