Ўзбекистон

Самарқанддаги Оқбўйра туризм қишлоғида портлаш содир бўлди

15 апрель куни кондаги портлатишлардан сўнг аҳоли уйларига тош бўлаклари тушган, уй деворларида ёриқлар пайдо бўлган ҳамда болалар ва қариялар саросимада қолган.

Самарқанддаги Оқбўйра туризм қишлоғида портлаш содир бўлди

Самарқанд туманидаги Оқбўйра туризм қишлоғида жойлашган “Миронқул-ИИИ” конида амалга оширилган портлатиш ишлари оқибатида тош парчалари 357 метргача учиб боргани аниқланди. Бу эса белгиланган 300 метрлик хавфсизлик меъёридан ортиқ ҳисобланади. Бу ҳақда Тоғ-конь саноати ва геология вазирлигининг расмий изоҳига таяниб, Kun.uz хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 15 апрель куни ҳудуддаги портлатишлардан сўнг аҳоли уйларига тош бўлаклари тушган, уй деворларида ёриқлар пайдо бўлган ҳамда болалар ва қариялар саросимага тушган.

 

Вазирлик маълумотига кўра, “Миронқул-ИИИ” кони “Агро Technology Group” МЧЖга Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 июлдаги 546-сонли қарори асосида ажратилган. Кейинчалик 2021–2022 йилларда барча зарур хулосалар ва рухсатномалар расмийлаштирилган.

 

Қайд этилишича, СМ №0107 Ф5-сонли рухсатнома 2022 йил 29 декабрь куни қайта расмийлаштирилган бўлиб, унга кўра корхона 2042 йил 3 июнгача ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини олган.

 

Кондаги портлатиш ишлари “Агро Technology Group” МЧЖ ва “Ҳисор Tog” МЧЖ ўртасидаги пудрат шартномаси асосида амалга оширилган. Портлатишни бажарувчи ташкилот инспекция томонидан берилган махсус рухсатномага эга экани таъкидланди.

 

Расмий ҳужжатларга кўра, давлат экологик экспертизаси хулосаси асосида аҳоли яшаш пунктигача бўлган энг кам хавфсиз масофа 300 метр этиб белгиланган. 

 

Вазирликнинг ўрганишларига кўра, умумий ҳисобда конь билан аҳоли яшаш ҳудуди ўртасидаги масофа 450–500 метрни ташкил этган ва бу меъёрларга мос деб баҳоланган.

 

Бироқ портлаш оқибатида зарар етган айрим ҳовлилар 357 метр масофада жойлашгани аниқланган. 

 

Вазирлик 2026 йил 15 апрель кунги портлатишда тоғ жинсларининг белгиланган траекториядан чиқиб кетиши “технологик регламентдан четланиш” сифатида баҳоланганини билдирди.

 

Расмий изоҳда қайд этилишича, портлатиш ишлари йўналтирилган тарзда амалга оширилган бўлса-да, конь-геологик шароитлар ҳамда портлаш энергиясининг нотўғри тақсимланиши сабаб айрим тош парчалари белгиланган ҳудуддан ташқарига учиб кетган.

 

“Бу ҳолат портлатиш технологиясини янада такомиллаштириш ва хавфсизлик чораларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини тасдиқлайди”, — дейилади вазирлик муносабатида.

 

Шунингдек, етказилган моддий зарар корхона томонидан қоплаб берилгани маълум қилинди.

 

Вазирлик келгусида портлатиш ҳажмини 10 тоннадан 5 тоннагача камайтириш, портловчи моддалар миқдорини минимал даражага тушириш ҳамда конь массасини юмшатишнинг муқобил ва хавфсизроқ усулларини қўллаш бўйича кўрсатмалар берилганини билдирди.

 

Бундан ташқари, аҳолини олдиндан огоҳлантириш учун сирена тизимини жорий этиш, турар жойлардаги ёриқлар билан портлатиш ишлари ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш мақсадида Сейсмология институти хулосасини олиш режалаштирилган.

 

Вазирликка кўра, ҳолат юзасидан назорат тадбирлари давом этмоқда. Такрорий қоидабузарликлар аниқланса, ер қаъридан фойдаланиш лицензиясини тўхтатишгача бўлган чоралар кўрилиши мумкин.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.