Спорт

Ҳусановнинг иккинчи соврини: “Манчестер Сити” Англия Кубоги ғолиби бўлди

Абдуқодир Ҳусанов мусобақада ғалаба қозонган илк ўзбекистонлик футболчига айланди.

Ҳусановнинг иккинчи соврини: “Манчестер Сити” Англия Кубоги ғолиби бўлди



Лондондаги «Uembli» стадионида Англия Кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда “Манчестер Сити” ва «Челси» жамоалари ўзаро куч синашди.



Қизиқарли кечган финал баҳсида “Манчестер Сити” 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, 2025/26 йилги мавсум Англия Кубоги соҳибига айланди. Учрашув тақдирини иккинчи бўлимда киритилган ягона гол ҳал қилди.



Гол 72-дақиқада Эрлинг Ҳоланднинг аниқ узатмасидан сўнг Антуан Семенё томонидан киритилди. «Челси» жамоаси ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилган бўлсада, натижани ўзгартира олмади.



Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Футболчи 56-дақиқада рақиб футболчиси Марк Кукуреляга нисбатан қўпол ҳаракати учун сариқ карточка билан жазоланди.



Мазкур соврин Ҳусанов учун “Манчестер Сити” таркибидаги иккинчи йирик соврин бўлиб, у аввал Англия Лига Кубогида ҳам ғолибликни қўлга киритган эди.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.