Жаҳон

Британия қироли Чарлз III “вафот этди” — Radio Caroline

Радиостанция эфирида техник хато сабаб қиролнинг вафоти ҳақида нотўғри хабар тарқатилди ва кейинчалик тингловчилар ҳамда қироллик оиласидан узр сўралди.

Британия қироли Чарлз III “вафот этди” — Radio Caroline

 

Британиянинг Radio Caroline радиостанцияси эфир вақтида техник хатолик туфайли қирол Чарлз III вафоти ҳақида нотўғри хабар эълон қилди. Кейинчалик станция мазкур ҳолат юзасидан тингловчилар ҳамда қироллик оиласидан расман узр сўради.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса 19 май куни кундузги эфир жараёнида юз берган. Тингловчилар эфирда монархнинг вафоти ҳақида шошилинч эълон берилганини билдирган, шундан сўнг эшиттириш вақтинча тўхтатилган.

 

Кейинчалик бошловчилар эфирни давом эттириб, юзага келган ҳолат техник носозлик билан боғлиқ эканини маълум қилган ва тингловчилардан узр сўраган. Радиостанция директори Питер Мур ҳам ҳолат “монарх вафоти бўйича огоҳлантириш тизими тасодифан фаоллашгани” натижасида юз берганини билдирган.

 

Шунингдек, Radio Caroline қироллик оиласи билан узоқ йиллик ҳамкорлик анъанасини давом эттиришини ва келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслигини таъкидлаган.

 

Ҳодисадан бир кун олдин, Чарлз III Қироллик боғдорчилик жамияти (RHS) томонидан ҳар йили ташкил этиладиган Челсеа гуллар кўргазмасида иштирок этган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.