Жаҳон

Россияда мигрантлар фарзандлари учун рус тилини бепул ўқитиш таклиф қилинди

Ташаббус муаллифларига кўра, бу болаларнинг интеграциясига ёрдам беради ва рус тилининг хориждаги мавқеини сақлашга хизмат қилади.

Россияда мигрантлар фарзандлари учун рус тилини бепул ўқитиш таклиф қилинди



Россиянинг Свердловск вилояти Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татяна Мерзлякова мигрантлар фарзандлари учун рус тилини бепул ўқитиш ташаббуси билан чиқди. Унинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда бундай курслар асосан ота-оналар маблағи ҳисобидан ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Коммерсант нашри хабар берди.



Мерзлякованинг фикрича, мазкур ташаббус нафақат мигрант оилаларни қўллаб-қувватлаш, балки рус тилининг халқаро мавқеини сақлаб қолиш ва кенгайтириш учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.



“Мен болаларга рус тилини бепул ўқитиш тарафдориман”, — деди у маҳаллий телеканаллардан бирига берган интервьюсида.



Омбудсман Россиянинг ўзи айрим ҳолларда рус тилининг хорижда кенг тарқалиш имкониятларини чеклаб қўяётганини қайд этган. Унга кўра, бугунги шароитда тилнинг мавқеини заифлаштириш эмас, аксинча, мустаҳкамлаш муҳим вазифа ҳисобланади.



Шунингдек, у собиқ Совет мамлакатларида ҳам ёшлар орасида инглиз тилида таълим олишга қизиқиш ортиб бораётганини таъкидлаган. Мерзляковага кўра, бу ҳолат рус тилининг таъсир доирасига ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда.



Мазкур ташаббус Россия жамоатчилигида турли мунозараларга сабаб бўлди. Уни қўллаб-қувватловчилар бу мигрант болаларнинг жамиятга интеграциясини енгиллаштиришини айтмоқда. Танқидчилар эса бепул таълим дастури давлат буджетига қўшимча юк бўлишини таъкидламоқда.

Украинага янги президент керак — Трамп

Украинага янги президент керак — Трамп

У Зеленскийни урушни тугатишга интилмаётганликда айблади.

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Зеленский Россиянинг ҳужумини АҚШнинг санкцияларни юмшатиш қарори билан боғлади.

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Қирғоқбўйи ҳудудларидан аҳоли кўчирилмоқда, денгиздаги нефть ва газ қазиб олиш фаолияти қисқартирилди.

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

АҚШ президенти Россия-Украина можаросини ҳал қилиш жараёни тезлашганини маълум қилди.

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

АҚШ президенти Эрон Америка талабларини қабул қилмаса, мамлакат йўқ қилиниши мумкинлигини айтди.

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Султанбековнинг аввалги судланганлиги бўйича ўталмаган жазо қисми ҳам ҳисобга олиниб, якуний жазо муддати 7 йил этиб белгиланди.

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

Ёши 15 дан кичик экани аниқланган фойдаланувчиларнинг аккаунтлари ёпилади.

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Хавфсизлик нуқтаи назаридан метронинг иккита линиясида ҳаракат вақтинча тўхтатилган.