Ўзбекистон

Россия ҳибсхонасидаги ўзбекистонликлар жазони Ўзбекистонда ўташ истагини билдирди

Ўзбекистон Бош консулхонаси Сахалин вилоятидаги муассасада сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари билан мулоқот қилиниб, уларга нисбатан босим, қийноқ ёки мажбурий меҳнат қўлланилмаётганини, шунингдек ҳарбий можароларга жалб этиш ҳолатлари мавжуд эмаслигини текширди.

Россия ҳибсхонасидаги ўзбекистонликлар жазони Ўзбекистонда ўташ истагини билдирди

 

Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари хизмат сафари доирасида Россиянинг Сахалин вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги хабар берди.

 

Ташриф давомида дипломатлар Сахалинда жойлашган 1-сонли жазони ижро этиш муассасасида сақланаётган 11 нафар Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ўтказган. Мазкур фуқаролар Россия Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича айбдор деб топилиб, жазо муддатини ўтамоқда.

 

Учрашув чоғида консуллик вакиллари маҳкумлар учун яратилган шароитлар билан танишган. Жумладан, турар жой бинолари, умумий овқатланиш жойлари ҳамда маданий дам олиш хоналари кўздан кечирилган. Шунингдек, ватандошлар билан очиқ мулоқот ташкил этилган.

 

Суҳбат давомида маҳкумларнинг ҳолати, жазо ўташ жараёнида мажбурий меҳнат, босим ёки қийноқ ҳолатлари мавжудлиги масалалари ўрганилган. Шу билан бирга, уларнинг Россия Мудофаа вазирлиги ёки бошқа ҳарбий тузилмалар томонидан қуролли тўқнашувларда иштирок этишга жалб этилиши эҳтимоли юзасидан ҳам саволлар берилган. Маҳкумлар бундай ҳолатлар кузатилмаганини маълум қилган.

 

Шунингдек, айрим вакиллар томонидан жазо муддатини ўташ жараёнида ҳарбий тузилмаларга жалб этиш бўйича тушунтиришлар берилиши, ҳамда Украина ҳудудидаги “махсус ҳарбий операция”да иштирок этган шахсларга турли имтиёзлар таклиф этилиши ҳақида маълумотлар билдирилган.

 

Шу муносабат билан Бош консулхона вакиллари Ўзбекистон фуқароларини чет давлатлар ҳарбий тузилмалари ёки қуролли можароларда иштирок этиш мамлакат қонунчилигига зид экани ҳақида огоҳлантирган. Уларга Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддаси («Ёлланиш»)га мувофиқ бундай ҳаракатлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлиги тушунтирилди.

 

Маҳкумлар ўз навбатида муассаса шароитларидан қониқиш билдирган, бироқ яқинларини соғингани сабабли жазо муддатининг қолган қисмини Ўзбекистонда ўташ истагини билдирган.

 

Бироқ Ўзбекистон ва Россия ўртасида маҳкумларни жазони ўташ учун ўзаро топшириш бўйича амалдаги икки томонлама шартнома мавжуд эмаслиги сабабли, бундай имконият ҳозирча йўқлиги маълум қилинган.

 

Учрашув якунида фуқароларга Бош консулхона манзили ва алоқа маълумотлари тақдим этилган ҳамда зарурат туғилганда мурожаат қилишлари мумкинлиги билдирилган.

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Қиз Туркияга ўқиш баҳонасида олиб борилган.

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Электрон кўтаргичлар бўйича масъул ташкилотларга мурожаатлар юборилган.

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

Банклар барча карталардаги жами қолдиқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмидан камайиб кетишига йўл қўймаслиги керак.

Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–июнь ойларида 92,3 мингта никоҳ қайд этилди.

Тошкентда иссиқ сув 5 кунга ўчирилади: манзиллар маълум қилинди

Тошкентда иссиқ сув 5 кунга ўчирилади: манзиллар маълум қилинди

Бунга қозонхоналарда режали профилактика ишлари олиб борилиши сабаб бўлади.

Дарсдан чиқариб, хонага олиб кирган: ўқувчига шилқимлик қилган техникум ходими ишдан олинди

Дарсдан чиқариб, хонага олиб кирган: ўқувчига шилқимлик қилган техникум ходими ишдан олинди

Шунингдек, яна икки ходим ишдан бўшатилиб, уч нафарига ҳайфсан берилган.

1,2 кг дан ортиқ наркотик моддалар: Тошкентда интернет наркодўкони «закладчик»и ушланди

1,2 кг дан ортиқ наркотик моддалар: Тошкентда интернет наркодўкони «закладчик»и ушланди

Йигит муқаддам ўғирлик билан боғлиқ жиноят учун судланган.

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Буюк Британия билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.