Жаҳон

Қозоғистон Президенти Ерлан Каринни вице-президент этиб тайинлади

Янги лавозим 2026 йилда қабул қилинган Конституция асосида қайта жорий этилди.

Қозоғистон Президенти Ерлан Каринни вице-президент этиб тайинлади

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ерлан Каринни мамлакат вице-президенти этиб тайинлади.

 

31 август куни Остонада янги сайланган Қурултойнинг биринчи ялпи мажлисида Президент Тўқаев Ерлан Карин номзодини вице-президентликка тақдим этди. Овоз беришда иштирок этган 145 нафар депутатнинг 141 нафари унинг номзодини қўллаб-қувватлади, 4 нафари бетараф қолди. Шундан сўнг давлат раҳбари тегишли фармонни имзолади.

 

50 ёшли Ерлан Карин 2019 йилдан буён Қосим-Жўмарт Тўқаев жамоасида турли юқори лавозимларда, жумладан, Президент ёрдамчиси, Давлат котиби ва Давлат маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган. 2026 йил 30 июнда у Қозоғистон Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.

 

Қозоғистонда 15 март куни ўтказилган умумхалқ референдумида Конституциянинг янги таҳрири қабул қилинди ва у 1 июлдан кучга кирди. Унга кўра, икки палатали Парламент ўрнига бир палатали парламент — Қурултой ташкил этилди. Шунингдек, вице-президент лавозими қайта жорий қилинди.

 

Конституцияга мувофиқ, вице-президент Қурултойнинг кўпчилик овози билан берган розилиги асосида Президент томонидан тайинланади. Вице-президент Қурултой, Ҳукумат ва бошқа давлат органлари билан муносабатларда Президент номидан иш юритиши мумкин. Президентнинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилган ёки у вафот этган тақдирда, давлат раҳбари ваколатлари вице-президентга ўтади.

 

Маълумот учун, Қозоғистонда вице-президент лавозими аввал ҳам мавжуд бўлган. Мустақил Қозоғистонда Ерик Асанбаев 1991 йилда вице-президент этиб сайланган. Лавозим 1995 йилда қабул қилинган Конституциядан кейин бекор қилиниб, Асанбаев 1996 йил февраль ойига қадар ваколатларини амалга оширган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.