Маданият

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида учта янги ўзбек анимацион филми намойиш этилади

Томошабинларга замонавий талқиндаги “Зумрад ва Қиммат”, Алишер Навоий асари асосида яратилган “Саховат” ҳамда “Бурч изидан” фильмлари тақдим этилади. Намойиш бепул бўлади.

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида учта янги ўзбек анимацион филми намойиш этилади

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ўзбекистон кинематография агентлиги, Ўзбекистон анимацион студиялар ассоциацияси ҳамда “АSTIR” анимацион студияси ҳамкорлигида янги анимацион фильмлар премьераси бўлиб ўтади.

 

Намойиш 1 июнь куни соат 16:00 да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кино санъати саройида ташкил этилади. Томошабинларга “Зумрад ва Қиммат”, “Саховат” ҳамда “Бурч изидан” анимацион фильмлари тақдим этилади.

 

“Зумрад ва Қиммат” филми халқ эртаги қаҳрамонларининг замонавий талқинига бағишланган. Ҳар бири 10 дақиқадан иборат икки қисмли фильмда қаҳрамонларнинг бугунги даврга мос қиёфаси, қизиқишлари ва ҳаёт тарзи акс эттирилган. 

 

  • Сценарий муаллифи: Меҳрихон Ҳакимова 
  • Режиссёр: Абдулатиф Ҳайдаров
  • Постановкачи рассом: Зилола Ҳамидова
  • Композитор: Алексей Изволский

 

“Саховат” анимацион филми эса Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” асари асосида яратилган. Асарда саховат, инсонийлик ва эзгулик ғоялари тарихий воқеалар ҳамда саргузаштлар орқали ёритилади. 

 

  • Сценарий муаллифи: Рустам Иқбол
  • Режиссёр: Абдулатиф Ҳайдаров
  • Постановкачи рассом: Зилола Ҳамидова
  • Композитор: Шуҳрат Зокиров

 

“Бурч изидан” анимацион филми ўрмон ҳаёти ва қуёнлар саргузаштлари орқали ота меҳр-муҳаббати, жасорат ва фидойилик мавзуларига бағишланган. 

 

  • Сценарий муаллифи: Абдулла Чимирзаев
  • Режиссёр: Абдулатиф Ҳайдаров
  • Постановкачи рассом:Фарид Ҳамроқулов
  • Композитор: Алексей Изволский

 

Учала фильмга ҳам режиссёр сифатида Абдулатиф Ҳайдаров бошчилик қилган. Анимацион қаҳрамонларга Барно Қодирова, Ирода Аҳмедова, Асадулло Набиев, Наврўз Жумаев, Ихтиёр Отажонов, Асадулла Абдуллаев, Бахтиёр Юсупов ва Эркин Бозоров каби актёрлар овоз берган.

 

Ташкилотчилар маълум қилишича, анимацион фильмлар намойиши барча томошабинлар учун бепул бўлади.

 

custom img

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

25–29 сентябрь кунлари Тошкентда “Турк киноси кунлари” бўлиб ўтади. Тадбирнинг очилиш маросимида Энгин Альтан Дузятан, Озге Гурел, Серкан Чаёглу ва Дениз Барут ўзбекистонлик мухлислар билан учрашади.

custom img

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Жорий йилнинг 14–21 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Кочанг, Борён, Сеул, Чонжу, Андонг ва Сунчон шаҳарларида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда.

custom img

Ўзбек оҳанглари Лондон саҳналарида: янги мусиқий ҳамкорликка старт берилди

Ўзбекистон ва Буюк Британия мусиқа санъати, таълими ва индустрияси соҳаларида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича келишувларга эришди.

custom img

Улуғбек Қодиров VII Халқаро Лендок фильм фестивалида “Энг яхши актёр” деб топилди

Актёр мукофотга “Казбек” фильмидаги бош роли учун сазовор бўлган.

custom img

Тошкентда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар муҳокама қилиниб, янги раҳбарлар тайинланди

Йиғилишда соҳадаги камчиликлар танқид қилиниб, йил якунига қадар намунали кўрсаткичларга эришиш вазифаси белгиланди.

custom img

Ўзбекистон ва Греция 2026–2028 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик дастурини имзолади

Искандар Македонский ва Роксана тарихига бағишланган қўшма бадиий фильм яратиш ташаббуси илгари сурилди.

custom img

Ганжада Ўзбекистон ва Озарбайжон санъаткорлари иштирокида “Дўстлик” концерти бўлиб ўтди

Тадбир икки қардош халқ маданиятини ўзаро тарғиб этиш ҳамда дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшган маданий воқеа сифатида баҳоланди.

custom img

Беларус Республикасида “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтмоқда

Минск шаҳридаги “Победа” кинотеатрида “Ўзбек киноси кунлари” тантанали равишда очилди. Ўзбек фильмлари беларус томошабинларига намойиш этилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"